Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят прокурори олис ҳудуддаги муаммоларни ўрганди

Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов оғир ҳудуд тоифасига киритилган Қоракўл тумани “Қулончи” маҳалласида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Маҳалла аҳолиси билан учрашди.

Дастлаб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган арзонлаштирилган савдо ярмаркасининг савдо расталарига чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нархлар барқарорлиги ўрганилди. 

Сўнгра, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Уларнинг муаммолари тингланди. Тадбир доирасида, аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.  

Ногиронлиги бўлган фуқароларга 4 та эшитиш  мосламаси, 5 дона ҳасса берилди. “Ёшлар дафтари” га рўйхатга киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган 5 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди. Дастур доирасида ички йўлларни шағаллаштириш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, симёғочлар, трансформатор ўрнатиш, суюлтирилган газ баллонларини етказиш ишлари бажарилди.  

Тадбир сўнггида тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредит олишга эҳтиёжи бўлган 25 нафар фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар