Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов оғир ҳудуд тоифасига киритилган Қоракўл тумани “Қулончи” маҳалласида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Маҳалла аҳолиси билан учрашди.
Дастлаб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган арзонлаштирилган савдо ярмаркасининг савдо расталарига чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нархлар барқарорлиги ўрганилди.
Сўнгра, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Уларнинг муаммолари тингланди. Тадбир доирасида, аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Ногиронлиги бўлган фуқароларга 4 та эшитиш мосламаси, 5 дона ҳасса берилди. “Ёшлар дафтари” га рўйхатга киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган 5 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди. Дастур доирасида ички йўлларни шағаллаштириш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, симёғочлар, трансформатор ўрнатиш, суюлтирилган газ баллонларини етказиш ишлари бажарилди.
Тадбир сўнггида тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредит олишга эҳтиёжи бўлган 25 нафар фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |