2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Қашқадарё улкан ўзгаришлар арафасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятида бўлди.

Бир ҳафтада 7 мингдан зиёд муаммо ҳал этилди

Жорий йилнинг 13-21 февраль кунлари Президент администрацияси, Халқ қабулхонаси, йигирмага яқин вазирлик ва идоралар, сектор раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятининг Иштихон тумандаги 62 та маҳаллада 44 мингдан зиёд хонадонлар, 443 та объектларда ўрганишлар олиб борди.

Вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашди. Қабулда 200 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.

Хотин-қизларга кўмак

Мамлакатимизда хотин-қизларни айниқса, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фуқаролар мурожаати эътиборда ва назоратда

Шароф Рашидов туманида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев оммавий қабул ўтказди.

Чекка қишлоқда 50 нафар хотин-қиз ишли бўлди

Жиззах вилояти Янгиобод туманининг барча маҳаллалари, айниқса энг чекка қишлоқларида ҳам янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқ ичига кириб, халқ билан бирга қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижаси

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Иштихонда ишлар «Оққўрғон тажрибаси» асосида ташкил этилмоқда

Самарқанд вилояти Иштихон туманида ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Шофирконликларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида давом эттирмоқда.

Сайёр қабулда ёшлар муаммолари ҳал этилди

Навоий вилоятининг олис Учқудуқ туманидаги “Алтинтау” овул фуқаролар йиғини туман марказидан қарийб 70 километр узоқликда жойлашган. Бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно)Ишонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти
Электр энергияси таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар