2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи Фарғонада аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асоcан Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида аҳолини қийнаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва соҳавий муаммоларни жойида ҳал этиш ишлари бошланди.

Ишчи гуруҳга Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида Президент Администрацияси масъул ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди.  

Вилоят бўйича аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган энг долзарб муаммолар, шахсий мурожаатларни имкон қадар жойида ҳал этиш, танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш масалалар эътибор марказида бўлди. Шундан келиб чиққан ҳолда Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят, туман секторлари раҳбарларига топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.  

Ўтган икки кун давомида Халқ қабулхоналари томонидан туман, шаҳар секторлари билан ҳамкорликда 11 та сайёр қабул ташкил этилди. Қабулларда 308 нафар фуқаро томонидан 320 та масала кўтарилди. Мурожаатларнинг 102 таси жойида ҳал этилди, 92 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 126 та масала ижроси назоратга олинди.  

Жумладан, Бувайда тумани Ўрта қўнғирот маҳалласида ташкил этилган қабулда 27 нафар фуқаро 22 та масалада мурожаат қилди. 4 таси жойида ҳал этилиб, 18 таси бўйича тегишли идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди, ижроси назоратга олинди. Жумладан, Қоратепа маҳалласида яшовчи О.Қўлдашевнинг ичимлик суви тармоғини таъмирлаш масаласи ижобий ҳал этилди. Фарғона шаҳри Киргили маҳалласида яшовчи фуқаро М.Дадажонованинг суд қарори ижроси, ҳимоя ордери, газ, моддий ёрдам масалалари ижобий ҳал этилди.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 153 та мурожаат қайта ўрганилиб, 19 таси ижобий ҳал этилди. Жумладан, Фарғона тумани Оқ олтин маҳалласида яшовчи Б.Ғиёсиддинованинг фарзанди 47-сонли мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди. Бешариқ тумани Қорақўйли маҳалласида яшовчи М.Қаюмовнинг оилавий мактабгача таълим ташкилоти учун субсидия маблағларини олиш юзасидан мурожаати ижобий ҳал этилди.  

Бувайда туманидаги 17-сонли умумтаълим мактабида тумандаги банд бўлмаган, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги фуқаролар учун  бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Унда тумандаги 51 та корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликлари 241 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Жами 85 нафар фуқаро иштирок этди. Тадбир давомида 42 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шундан, 22 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 20 нафар фуқаро “VODIY TRADE 007” корхонасига касаначи сифатида ишга қабул қилинди ва уларга субсидия асосида тикув машинаси берилди.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қува тумани Қорақум маҳалласи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик давомида 190 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 132 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланди. 124 нафар беморга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 8 нафар беморга шаҳар ва вилоят муассасаларида даволаниш ва текширувлар учун йўлланма берилди. Тиббий кўрикда Қува туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида кардиолог, ЛОР, дерматолог, психиатр невропатолог мутахассислари иштирокида лаборатория, ЭКГ ва скрининг текширувлари ўтказилди.  

Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатлар асосида аҳоли 283 тонна суюлтирилган газ билан таъминланди. Ўзбекистон тумани Сулаймон маҳалласидаги аҳоли истеъмолчиларига табиий газ етказиб берувчи ўрта ва паст босимли газ қувурларида таьмирлаш, тартибга келтириш ва бўёқлаш ишлари амалга оширилди.  

Электр таъминоти соҳасидаги мурожаатларни ҳал этиш учун жами 2,9 км электр тармоғи тортилди ҳамда янги 2 та трансформатор пункти ва 60 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Мисол учун, Бувайда тумани Жалоир маҳалласида 0,2 км тармоқ тортилди ва Тепалик маҳалласида 10 та таянч ўрнатилди.  

Ичимлик суви таъминоти бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида Фарғона шаҳар А.Қодирий мавзесидаги 250 та кўп қаватли уйларнинг ичимлик суви таъминоти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қувурларни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қўқон шаҳар Аччиқкўл маҳалласидаги 28-сонли сув иншоотида ичимлик суви насоси таъмирланди.  

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар