2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Одамлари ҳаётидан рози юрт обод, осойишта бўлади

Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган халқ билан очиқ мулоқот бундан олти-етти йил муқаддам турли муаммолар қуршовида яшаган Сурхондарё аҳлини тамомила янги қарашлар ва янги ҳаётга етаклади.

Катта-кичик раҳбарлар билан очиқ мулоқотларда одамлар ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги дарду ташвишларини баралла айта бошлади. Масалалари адолатли ечим топганидан ҳаётга меҳри, туғилиб, ўсган юртига муҳаббати ортиб борди.

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди. Сурхон аҳлининг ҳаётдан рози бўлиб яшашига кенг имконият яратди. Йил сайин мурожаатлар сони камайиб бориши кузатилди.

–Воҳада бевосита аҳоли хонадонларига кириб бориб, уларнинг дарду-ташвишлари тингланаётгани, жойларда халқ билан учрашувлар ўтказилаётгани аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиб, ечимини топишда муҳим омил бўлмоқда, –¬дейди Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдулҳаким Эшмуратов.¬ –Президентимизнинг Виртуал ва Халқ қабулхонларига мурожаатлар йил сайин камайиб бораётир. Масалан, 2022 йилга нисбатан ўтган йили мурожаатлар сони 28 минг 267 та ёки 18 фоизга камайди. Ўтган йили Виртуал ва Халқ қабулхоналарига Сурхондарё вилоятидан тушган 126 минг 841 та мурожаатнинг 120 минг 226 таси ёки 94,7 фоизи кўриб чиқилди, 6 минг 615 тасини кўриб чиқиш жараёни кетмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 100 минг 270 таси ёки 83,4 фоизи қаноатлантирилди. 19 минг 956 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ижобий ҳал этиш даражаси 45,3 фоизни ташкил этди. 

Таҳлилларга кўра, ўтган йили фуқаролардан алимент ундиришни сўраб 6 минг 141 та, 18 ёшгача болалар нафақаси бўйича 5 минг 383 та, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам сўраб 4 минг 688 та, электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан 3 минг 607 та, маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш бўйича 3 минг 399 та, мамлакатимиздаги клиникаларда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам сўраб 2 минг 837 та, яшаш шароитларини яхшилаш, уй-жойни таъмирлаш ва қуришга кўмаклашиш учун 2 минг 643 та, уй-жой билан таъминлаш бўйича 2 минг 611 та, электр тармоқлари объектларини (сим устун, трансформатор пункти ва бошқалар) қуриш, таъмирлаш, ўзгартириш бўйича 2 минг 481 та мурожаат қабул қилинган. Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик ифодаланган 1 минг 999 та мурожаат келиб тушган. Мутахассисларнинг айтишича, бу рақамлар йилдан-йилга камайиб бораётгани ҳам мамлакатимизда кейинги йилларда юз бераётган очиқлик ва ошкоралик, халқ ғами йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир. 

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш барча даврларда ҳам долзарб масала бўлиб келган. Ўтган йили маҳаллий депутатлар, ҳокимлик вакиллари, туман молия бўлимлари ва Халқ қабулхонаси ходимлари, маҳалла раислари ҳамкорлигида жойларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, 309 нафар хотин-қизга уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш бўйича ёрдам кўрсатилди. Биргина Термиз шаҳри ва Бойсун туманида уй-жойга муҳтож 20 хотин-қизга уйнинг дастлабки тўлови учун 623 миллион 364 минг сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 104 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини яхшилаш, яроқсиз ҳолга келиб қолган уй-жойларини таъмирлаш, яроқсиз уйларини бузиб қайта қуриб бериш ҳамда қурилиш материаллари олиб бериш учун бир миллиард 877 миллион сўмга яқин маблағ ажратилди.

Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун барча шароитни яратишга қаратилаётган эьтибор воҳа маҳаллаларида ўз аксини топаётгани одамлар қалбига қувонч улашмоқда. Масалан, Жарқўрғон туманидаги Мустақиллик маҳалласида аҳолини ўйлантириб келаётган 20 километр ички ва қишлоқ йўлларига тош-шағал аралашмаси тўкилиб таъмирлангани, бир километр ички йўлга асфальт ётқизилгани бунга яққол мисолдир. Маҳаллада 10 километр ичимлик суви тармоғи тортилиб, янги қишлоқ оилавий биноси қуриб берилгани ҳам маҳалла аҳлига бир олам севинч улашди. Шу тумандаги Халқобод маҳалласи ва тез тиббий ёрдам бинолари қайта таъмирланиб, янги мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилганидан ҳудуд аҳолиси фахр ҳиссини туйди. Бу каби ишлар Олтинсой туманидаги Ҳайрондара маҳалласи қиёфасини ҳам тубдан ўзгартирди. 

Якунланган йилда воҳада давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири бошчилигида маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва мутасадди ташкилот, корхоналар раҳбарларининг 222 нафар вакилидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, апрель ойида Термиз шаҳри ва туманлардаги 81 минг 200 хонадонга уйма-уй кириб чиқилди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани тажрибаси оммалаштирилди. Электр, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик суви таъминоти, аҳолини соғломлаштириш каби масалалар билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди. 

–Ўтган йили мамлакатимизда жорий этилган “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари ҳам халқимизнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашига ўзгача куч, ўзгача шукуҳ улашди,¬–дейди Абдулҳаким Эшмуратов.–Бундай катта ишни тез, сифатли бажаришда жойлардаги Халқ қабулхоналари ҳам қараб турмади. Жумладан, Олтинсой туманидаги Обшир маҳалласида 348 та хонадонда таъмирлаш, қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 2 километр йўлга асфальт, 15 километрга шағал-тош ётқизилди. 2 километр пиёдалар йўлакчаси қурилди. 21 километр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 5 та трансформатор таъмирланди. 100 га яқин янги темир бетон устун ўрнатилиб, 5 километр электр сими тортилди. Қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, маҳалла инфратузилмаси тубдан яхшиланди. Маҳалла идораси ва қишлоқ врачлик пункти бинолари қурилиб, 21 мактаб биноси таъмирланди.

Бойсун туманидаги олис ва тоғли Дуоба, Музработ тумани Боғи эрам, Шўрчи туманидаги Хушчекка, Узун туманидаги Янги йўл маҳаллалари ҳам “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари доирасида кўркам, саранжом-саришта ва фаровон гўшага айланди. 

Жорий йилда ҳам бундай улуғвор, эзгу ишлар изчил давом эттирилиб, одамларнинг қадрини улуғлашга, Янги Ўзбекистонда муносиб ҳаёт кечириши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида аҳамият берилаётгани ёшу кексага бирдек қувонч улашмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар