2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ходимларнинг 43,5 миллион сўмга яқин иш ҳақи ундирилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида яшовчи Гулноз Худойқулова 20 йилдан ошибдики, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз қариялар билан ишлаб келади.

Уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар эса кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни амалга оширишни талаб этарди. Шу боисдан ҳам қаҳрамонимизнинг меҳнат таътилига чиқиши доим ортга сурилиб келди.

–Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Қамаши туман бўлимида ижтимоий ходима бўлиб ишлаб келдим, – дейди Г.Худойқулова. – Ишлаган давримиз учун бизга фойдаланилмаган меҳнат таътили пуллари тўлаб берилмади. Бу ҳақда бўлим ҳисобчисига учрашдик, лекин натижа бўлмади. Шундан сўнг туман адлия бўлимига мурожаат қилдик. 

Бу орада ишдаги ўзгаришлар, тизим ва иш йўналишининг ўзгариши ортидан ҳужжатлар ҳам ўзгарди. Бироқ шундай бўлса-да, ходимнинг меҳнат таътилига чиқиши унинг қонуний ҳақи эди. Шу сабабли Гулноз Худойқулова фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ундириш мақсадида Қамаши тумани адлия бўлимига мурожаат қилди. 

Айтиш жоизки, мурожаатчи фақатгина Гулноз Худойқулова эмасди. Ўрганишлар давомида у билан бирга ишлаган 25 нафар ходим ўз вақтида меҳнат таътилига чиқмаганлиги маълум бўларкан, бўлим томонидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари тикланиб, ходимларнинг жами 43 миллион 415 минг 157 сўм фойдаланилмаган меҳнат таътили пуллари ундириб берилди. 

– Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсати аввало инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлашга ва ҳимоялашга қаратилгандир, – дейди туман адлия бўлими вазифасини вақтинча бажарувчи Ж.Исмоилов. – Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимида адлия органларига белгиланган вазифалар доирасида доимий равишда назорат тадбирлари амалга оширилмоқда ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши таъминланиб, уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ уларни бартараф этиш ва тиклаш чоралари кўрилмоқда. 

Ўз вақтида кўрсатилган ҳуқуқий кўмак ортидан нафақат муаммоларга ечим топилади, балки бу орқали мурожаат қилувчининг ҳам кўнглига хотиржамлик киради. Бинобарин, бугун аҳоли мурожаатларига масъулият билан ёндашиш халқ манфаатлари устуворлигини таъминлашга, муаммоларни ҳал қилиш мумкинлигига умид уйғотмоқда. Қолаверса, бу орқали фуқароларнинг давлат органларига ишончининг мустаҳкамланишига ҳам эришилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар