2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Халқ қабулхоналари: Ижтимоий масалалар ечим топмоқда

Давлатимиз раҳбари асос солган “Халқ билан мулоқот” тизими бугун минглаб одамларнинг йилларки ҳал этилмай келган масаласига ечим топмоқда.

Энди давлат идоралари қуйига, маҳаллага тушиб, фуқаро дарду ташвишларини ўрганаётгани, ҳар бир муаммога комплекс ечим топаётгани, айниқса, аҳоли кайфияти, яшаш шароитининг яхшиланиб боришида ўзининг ифодасини топмоқда. Бу ўринда ижтимоий масалаларнинг ечим топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ҳам салмоқли қисмини ушбу йўналишдаги муаммолар ташкил этади. Ўтган 2023 йил пойтахт туманларида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.  

Мисол учун, Чилонзор тумани Катта Қозирабод маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож, қарамоғида ногиронлиги бор фарзанди бўлган, боқучиси йўқ Мазина Акромова хонадони ўта таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. Бемор фарзанди боис ҳеч қаерда ишлашга имкони бўлмаган. Айни пайтда пенсияга чиққан онахон ўз уйини таъмирлашга қурби етмади. Унинг мурожаати туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилгач, ҳомийлар жалб этилган ҳолда онахоннинг уйи таъмирлаб берилди. Албатта, бундай эътибордан онахон чексиз миннатдор.  

Учтепа тумани Жарбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Равшан Йўлдошев узоқ йиллар жигар циррози хасталиги билан курашиб келди. Аммо дард ғолиб келиб, бу навқирон йигитни тўшакка михлади. Уч нафар шириндан-шакар қизалоқларнинг отасида зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва хорижда даволатиш зарур эди. Аммо бунга оиланинг моддий имкони йўқ. Мурожаатлардан сўнг “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратилган 156 миллион сўм ҳисобига Равшан ака Ҳиндистонга олиб борилиб, жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Қайғули кунлар ортда қолди, Равшан Йўлдошев соғайиш жараёнида. Ўз фарзанди бағрига қайтган ота-онанинг қувончи чексиз.  

Шайхонтоҳурлик Усмонали Қосимов ва унинг синглиси Ҳофиза Шамсиддиновалар болаликдан ногирон. Усмонали умуман ҳаракатлана олмайди. Туман Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатдан сўнг унга ногиронлик араваси ажратилди. Шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож оилага туман Халқ қабулхонаси ташаббуси билан доимий фойдаланиб бориши учун тадбиркорни жалб қилган ҳолда пластик карта берилди ва ҳар ойда 850 минг сўмдан маблағ туширилмоқда. Ногиронлиги бўлган фуқаролар ота-оналари давлат томонидан Умра зиёратига юборилди.  

Камолон маҳалласида туғма ногиронлиги бўлган Фотима ва Зуҳра Шавкатжоновалар ёлғиз она парваришида. Бу оиланинг ҳам яқингача ўз ошёни йўқ эди, мурожаатлардан сўнг субсидия асосида шинам хонадон топширилди. Бу қизалоқлар махсус мусиқа мактабида таълим олишмоқда, ниятлари санъаткор бўлиш.  

Сергелидан мурожаат қилган Владимир Нерусков икки томонлама тизза бўғимлари коксартрози билан оғриб келади. Протезлаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун яхшигина маблағ зарур. Фуқаронинг туман Халқ қабулхонасига қилган мурожаатидан сўнг унга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 45 миллион сўм ажратилди. Тез орада бу отахонда жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Шунингдек, Янги Сергели маҳалласида яшовчи қўл-оёқ фалажлиги касаллиги билан 2021 йилда туғилган Муҳаммад Зиёвуддиновни даволаниши учун 16 миллион сўм ажратилди.  

Бундан ташқари, аҳолининг коммунал масалаларга оид мурожаатларига ҳам ижобий ечим топилди. Жумладан, Чилонзор кўчаси 81-уйда яшовчи фуқароларнинг туман Халқ қабулхонасига қилган мурожаатлари асосида мазкур уйнинг том қисми тўлиқ профнастил қопламаси билан ёпилди, ушбу кўп қаватли уй атрофи обод қиёфа касб этди. Шунингдек, Яккатут маҳалласидаги 20-21-22-23 уйларнинг муҳандислик тармоқлари яхшилангач, иссиқлик таъминоти тикланди.  

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналарига 2023 йилда 169 минг 867 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 66 минг 346 таси ижобий ҳал этилди. Мурожаатларнинг 18 минг 352 таси ижтимоий масалага тааллуқли бўлиб, 95 фоизи, яъни 17 минг 983 таси ижобий ечимини топди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар