Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 19-20 июль кунлари Қашқадарёга ташрифи давомида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишар экан, “Қисқа қилиб айтганда, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар “Ислоҳотлар штаби”га тайёр андоза.
Гулистон шаҳридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмаги билан узоқ йиллар ҳеч қандай шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган 70 ёшли Зулфат Муҳаммедияновга фуқаролиги бўлмаган шахс мақоми расмийлаштирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги бир неча маҳаллаларда сайёр учрашувлар ўтказди.
Қорақалпоғистонда маҳаллий кенгаш депутатлари айни кунларда ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашиш баробарида тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Тўхта Қурбонов Қизириқ туманида сайёр қабул ўтказди. Унда аҳоли дуч келаётган муаммолар тингланиб, уларни ҳал этишга ечим изланди.
Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К. Тарихов Амударё ва Тўрткўл туманлари фуқаролари учун онлайн қабул ташкил этди. Унда аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид турли мурожаатлари тингланди ва уларга ҳуқуқий ҳамда амалий тавсиялар берилди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан аниқ чора-тадбирлар асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти тадбиркорлар билан бевосита мулоқот олиб бориш, уларнинг божхона соҳасидаги муаммоларини эшитиш ва жойида ҳал этишга қаратилган тадбирларни ўтказиб келмоқда.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Бухорода вилояти солиқ бошқармаси томонидан ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Ромитан туманида ана шундай навбатдаги учрашув ўтказилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |