Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Президентнинг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Бу ўз ўрнида фуқароларнинг муаммоларига ечим топишда катта имконият яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида сурхондарёлик тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 30 май кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этмоқда.
Бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан яна бири – аҳоли даромадларини ошириш учун шарт-шароит яратиш ва уларга кўмак беришдан иборат.
Фориш туманининг чекка ҳудуди “Нарвон” маҳалла фуқаролар йиғинида Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятдаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ҳамда мутасадди идора, бошқарма, ташкилот, туман сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди.
Фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал этиш, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш, уларни жойида бартараф этиш давлат идоралари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказидаги санъат саройининг ёзги биносида сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.
Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги Янгидала маҳалласида 40 йилдан буён оқар сув бўлмаган. 390 та хонадонда яшайдиган 450 га яқин оила ҳовлиларида сувсизликка чидамли дарахт ёки бутани айтмаганда, экин экиб, даромад олинмаган. Лекин аҳоли имкони етмаганидан узоқ йиллар вазиятга кўникиб яшайверган.
Пойтахтимизда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшлар билан учрашди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |