2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ва битирувчилар ўртасида очиқ мулоқот

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ва вилоятдаги олий таълим муассасалари битирувчилари ўртасида бўлиб ўтган учрашув келажакда таълим соҳасида иш бошлайдиган ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Учрашувда нафақат муаммолар муҳокама этилди, балки уларга ечимлар ҳам изланди. Ҳокимнинг ёшлар фикрига нисбатан диққат билан ёндашуви, ҳар бир мурожаатни шахсан эшитиши учрашувнинг аҳамиятини янада оширди. Аниқ топшириқлар, манзилли ёндашув ва реал ечимларга интилиш учрашувнинг асосий йўналиши бўлди.

Мисол учун, Гулистон давлат педагогика институтининг 409 нафар битирувчиси бу йил олий таълим даргоҳини тамомлайди. Уларнинг иш билан таъминланиши нафақат шахсий келажаклари, балки вилоят таълим тизими учун ҳам стратегик аҳамиятга эга. Зотан, ҳозирги кунда вилоятдаги 45 мактабда ўқитувчилар етишмовчилиги кузатилмоқда. Бу эса таълим сифатини таъминлашда жиддий тўсиқдир.

Учрашувда билдирилган яна бир муҳим ғоя – педагогик амалиётни айнан ўқитувчилар етишмаётган мактабларда ташкил этиш таклифи бўлди. Бу таклиф орқали талабалар амалиёт пайтида ўзини кўрсатиб, шу мактабда иш бошлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳам битирувчи учун, ҳам таълим муассасаси учун ғоят фойдалидир.

Учрашувнинг креатив жиҳати – ёшларнинг фаол иштирокида бўлди. Улар фикр билдирди, савол берди, танқид қилди ва таклиф айтди. Бу эса ёшларнинг нафақат томошабин, балки жараённинг тўлиқ иштирокчиси сифатида кўрилаётганини кўрсатди.

– Биз битирувчи талабалар учун бу учрашув жуда катта имконият бўлди. Илк бор ҳоким билан юзма-юз, очиқ мулоқотда ўз фикримизни эркин билдириш имкониятига эга бўлдик. Менинг ўйлашимча, фақатгина назарий билим эмас, балки амалий ёрдам, иш билан таъминлаш масаласидаги аниқ қадамлар бизга ишонч бахш этди.Айниқса, ҳокимимизнинг битирувчиларни ўқитувчи етишмаётган мактабларга амалиётга юбориш ва кейинчалик ишга қабул қилиш таклифини жуда тўғри ва ҳаётий деб ҳисоблайман. Бу орқали биз нафақат касбга тайёрланамиз, балки мактаб жамоасига мослашиш, иш жараёнини ўзлаштириш имкониятига эга бўламиз,–дейди Гулистон давлат педагогика институтининг битирувчи талабаси Муслима Комилова.

– Учрашувдаги очиқлик ва самимий муҳит менга жуда ёқди,–дейди битирувчи талаба Феруза Дадаева.– Ҳар бир фикримиз тингланди, баъзи таклифларимиз жойидаёқ қўллаб-қувватланди.

Учрашувда таълим муассасалари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият ва мутасадди ташкилотлар масъулларининг ҳисоботлари тингланди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳар бир билдирилган фикр юзасидан аниқ вазифалар, масъуллар ва муддатлар белгиланди.

– Бугунги учрашув фақат битирувчилар учун эмас, биз – таълим берувчилар учун ҳам муҳим тажриба бўлди. Ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, уларни касбга муҳаббат билан тарбиялашда бундай очиқ мулоқотлар катта аҳамиятга эга. Талабаларнинг фаоллиги, саволларининг ҳаётийлиги менга устоз сифатида фахр туйғусини бағишлади,–дейди Гулистон давлат педагогика институти мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири Нуриддин Бойматов.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар