Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда экспорт билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Тимур Ишметов ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Давронбек Қурбонов иштирок этди. Унда дастлаб мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали экспорт кўламини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга яратилаётган имкониятлар ҳамда экспорт салоҳиятини янада ошириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган бюрократик ҳолатларни аниқлаш, шу жумладан, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, экспортни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестицияларни жалб этишга салбий таъсир кўрсатаётган масалаларга қарши чоралар белгиланиб, уларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилммоқда.

Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммолар, шунингдек, уларни қийнаётган масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан субсидия, кредит, кадастр, ер солиғи, қурилишдаги муаммолар, экспорт ва импорт ҳамда шунга ўхшаш масалалар бўйича мурожаатлар йўлланди. 

Жараёнда 73 нафар мурожаатчининг 86 та масаласи кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди, муддат ва ўрганиш талаб этиладиган масалалар ҳамда уларнинг ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Учрашувдан кейин вилояти ҳокими ҳамда Ўзбекистон Марказий банки раиси Навбаҳор туманидаги тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишди. 

Дастлаб автомобилларга хизмат кўрсатиш, иссиқхона, лимончилик, қулупнайчилик йўналишлари бўйича фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

Навбаҳор туманида истиқомат қилиб келаётган Нуриддин Мирзаев томорқасидан унумли фойдаланаётган ишбилармон фуқаролардан бири. У томорқасида помидор, бодринг, лимон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб келмоқда. Бундан ташқари, қорамолчилик билан ҳам шуғулланади. Масъуллар мазкур хонадонда бўлиб, тадбиркор оиланинг кундалик ҳаёти билан яқиндан танишди.

Навбаҳорлик Нодирбек Жуманазаров эса бир неча йил хорижда ишлаган. Қишлоғига қайтгач, банкдан кредит олиб, асаларичилик фаолиятини йўлга қўйди. Шунингдек, пеноблок ишлаб чиқариш ҳам фаолиятининг йўналишларидан бири ҳисобланади. У бугунги кунда барқарор даромад манбаига эга. 

Таъкидлаш ўринлики, раҳбарларнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти масалаларни жойида ҳал этишда ва уларнинг келгуси фаолиятларини янада ривожлантиришда муҳим ўринга эга эканлиги билан аҳамиятлидир. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар