Сирдарё вилоятининг муҳим ҳудудларидан бири – Мирзаобод туманида кейинги йилларда жадал ривожланиш, ободонлаштириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
18 та маҳалла, 15 минг 581 та хонадон ва 83 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган ушбу туманда асосан деҳқончилик ва чорвачилик ривож топган. Айниқса, бу ҳудудда етиштирилаётган машҳур қовунлар ва анорлар маҳаллий ва ташқи бозорларда харидоргир.
Охирги йилларда «Обод маҳалла”,”Обод кўча”, “Обод хонадон» мезонлари асосида туманда ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, ишсизлик ва камбағалликни камайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Биз бу билангина чекланиб қолмай, ҳар бир маҳалла, унда истиқомат қилаётган аҳолининг эҳтиёж ва муаммоларини аниқлаш, уларни манзилли ҳал этиш мақсадида "Омбор дафтари" тизимини жорий этдик, – дейди Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Муҳиддин Мавлонов. – Унга асосан ҳар бир маҳалланинг ички эҳтиёжлари, аҳоли муаммолари манзилли ўрганилиб, босқичма-босқич ҳал этилмоқда.
Айни шу ишлар самарасида Янгиҳаёт маҳалласидаги кўп қаватли уй, унинг олдидаги болалар ўйингоҳи таъмирланди. Оилавий шифокорлик пунктининг фасад қисми янгиланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Маҳалланинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган сизот сувлар масаласи ҳам ўз ечимини топди. Мавжуд дренаж тизими капитал таъмирланди.
Бундан ташқари, маҳалладаги эҳтиёжманд 11 та оила қўллаб-қувватланиб, шундан 1 нафар оилага она-бола сигир, 1 нафар оилага мотокультиватор, 2 нафар оилага тикув машинаси олиб берилди, 1 оиланинг яшаш хонадони таъмирлаб берилди.
Баҳористон маҳалласидаги икки қаватли уйлар ҳомийлар ҳисобидан таъмирланди. Эҳтиёжманд оилаларга мотокультиватор ва тикув машиналари берилди. Йўлдошобод маҳалласида 5 оила доимий даромад манбаига эга бўлди. 2 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми тузатилди. Шунингдек, 31-сонли мактабнинг атрофи тўсиқ билан ўралди, ошхона ва иситиш тизими янгиланмоқда.Тошкент маҳалласининг транспорт алоқасини яхшилаш мақсадида кўприк капитал таъмирланмоқда.
Мирзаобод туманида ободонлаштириш, бунёдкорлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида олиб борилаётган бу каби ишлар аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилаётган бўлса, "Сайхунобод", "Уйчи" тажрибалари асосида томорқачилик, тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар эса камбағалчиликнинг қисқаришига, аҳолининг даромади ортишига, дастурхонларининг тўкин бўлишига хизмат қилмоқда.
– Қачонки, ишлаш учун қулай муҳит, етарли шарт-шароит, имкониятлар бўлсагина, киши ўз ишидан роҳатланади, янада ғайрат билан меҳнат қилади. Буни эса туманимиз аҳолиси яхши билади. Шу боисдан, ўзларига тегишли томорқа хўжаликларида, ижарага олган ер майдонларда қовун-тарвуз, анор маҳсулотлари етиштирибгина қолмай, дастурхонлар тўкин, бозорларда нарх-навонинг барқарор бўлишига ҳисса қўшадиган, экспорт қилса бўладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга аҳамият қаратяпмиз,–дейди М. Мавлонов.
Мирзаободликлар қадим-қадимдан меҳнаткаш, ўз томорқасига суянган халқ. Ҳозирги кунда туманда 15 мингдан зиёд томорқа хўжалиги бор. Уларга тегишли 2400 гектардан ортиқ ерда сабзавот, картошка, дуккакли экинлар, озуқа ва резавор маҳсулотлар етиштириляпти.
Иссиқхоначиликни ривожлантириш йўналишида ҳам катта қадамлар қўйилмоқда. Помидор, бодринг, кўкатлар етиштириш орқали аҳоли нафақат ўз эҳтиёжини қондирмоқда, балки бозорларга маҳсулот чиқармоқда. Бу эса аҳолини бандлигини таъминлашга, даромадининг ортишига ёрдам беряпти.
Инсон манфаати – энг улуғ қадрият. Ҳудудда амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар янги Ўзбекистонда фаровон ҳаёт сари ташланаётган изчил қадамларнинг амалий натижасидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |