Мамлакатимизда “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, ҳаёти фаровонлигини ошириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, қатор вазирлик ва идора раҳбарлари, масъул вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.
Ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтнинг ҳар бир туманига масъуллар бириктирган ҳолда маҳаллабай тарзда бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда муаммоларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиб, бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширди.
Жумладан, аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича кўрилган чораларнинг натижадорлигини ошириш, ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан пойтахт туманларида 100 га яқин сайёр қабул ўтказилди. Уларда кўтарилган 1300 га яқин масаладан 345 таси ижобий ҳал этилди. Муайян вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича аниқ вақт ва ижро муддатлари белгиланиб, назоратга олинди.
Келиб тушган мурожаатлар асосида пойтахт туманларининг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш йўлида 390 минг квадрат метрга яқин ички йўллар, 30 минг квадрат метрга яқин марказий кўчалар мукаммал ва жорий таъмирланди. Асфальт-бетон қопламаси ётқизилиб, 20 километрга яқин темир-бетон новлар ва 30 километрдан зиёд йўл тўсиқлари таъмирланди.
Бундан ташқари, электр энергия таъминотини яхшилаш учун 100 га яқин эски сим ёғоч янги бетон устунларига алмаштирилди, янги сип кабель тармоқлари тортилди. Янги трансформаторлар ўрнатилиб, 200 дан зиёди жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқларини яхшилаш мақсадида қувурлар янгисига алмаштирилди, иссиқлик тармоқлари таъмирланди.
Шу билан билан бирга, шаҳар ижтимоий инфратузилма объектларини замонавий талаб даражасига олиб чиқиш учун 20 дан зиёд болалар боғчаси, мактаб, шифохона ва поликлиникалар таъмири олиб борилди ва фойдаланишга топширилди.
Аҳоли истиқомат қилаётган 90 га яқин кўп қаватли уйлардаги камчиликлари бартараф этилди. Жумладан, 4 та уйнинг фасад қисми, 25 та уйнинг ертўла қисми ҳамда 36 та уйнинг том қисмлари таъмирланди, янги лифт ускуналари ўрнатилди.
Республика ишчи гуруҳи вакиллари бошчилигида “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида пойтахтнинг барча маҳалларида 2 мингдан зиёд турли байрам тадбирлари ҳам ташкил этилди.
Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилди.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари тизимли ва манзилли ташкил этилиб, оммавий ҳашарлар ўтказилиб, унда 100 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди. Натижада ижтимоий соҳа объектлари атрофи ободонлаштирилди, 3 мингга яқин кўча чиқиндидан тозаланди, 120 дан ортиқ қабристон (зиёратгоҳлар) обод қилинди.
Маълумки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида пойтахт ҳудудларида кўчат экиш ишлари ташкил этилмоқда. Кўкаламзорлаштириш доирасида 600 мингдан зиёд турли мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |