Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилоятидаги Музработ туман ҳокими Абдулла Маматқулов туман Халқ қабулхонасида аҳоли мурожаатларини тинглаб, улар ўртага ташлаган масалаларга ечим излади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Президентимиз томонидан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Ҳазорасп туманида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳудудларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Қашқадарёда жамоатчилик назорати амалиёти изчил йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Шаҳрисабз туманида аҳолининг кундалик муаммолари, таълим муассасаларидаги шароит ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда.
Навоий вилоятида ҳам мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини оширишда муҳим ўрин тутяпти.
Бухоро вилояти Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласида яшовчи уй бекаси Зилола Тиллаева 4 нафар фарзанднинг онаси. Катта фарзанди Султонжон болаликдан ногирон. У 14 ёшга кирганига қарамай, таълимга жалб қилинмаган эди.
Термиз шаҳридаги Президент мактабида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси йиллар давомида тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар қаршисида яшади. Мазкур масала ”Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Шартнома шартлари бажарилмаганлиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Турар жой объектларининг вақтида фойдаланишга топширилмаслиги | Ишонч телефони | 4 Июль 2024 | 16 Июль 2024 | Навоий вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |