Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаш муҳимдир

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг топшириқ ва тавсиялари асосида Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиалида вилоятда гўдаклар ўлими ҳолатлари юзасидан таҳлилий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Бекзод Исматов, вилоят ҳокимлиги котибияти мудири Умид Абдуллаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти, марказ мутахассислари ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Муҳокамада вилоятда оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда болалар ўлими ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бекзод Исматов томонидан ушбу масаладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тизимдаги камчиликларни барвақт аниқлаш ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

– Бу масалада тиббиёт ходимларининг масъулиятини ошириш билан бирга, барча манфаатдор ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим. Вилоят ҳокимлиги тиббиёт тизимига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёр, – дея қайд этди у.

Вилоят ҳокимлиги котибияти мудири Умид Абдуллаев эса оналик ва болалик масалаларида тиббиёт ходимлари олиб бораётган машаққатли меҳнат эътирофга лойиқ эканини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, ушбу соҳада барча ҳамкор ташкилотларнинг кўмаги талаб этилиши, тиббиёт ходимлари эса ўз навбатида масъулият билан фаолият юритишлари шарт эканини билдирди.

адбир давомида Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ёрбек Маманазаров томонидан жорий йилнинг май ойида қайд этилган гўдаклар ўлими ҳолатлари таҳлил қилиниб, сабаб ва шарт-шароитлар батафсил муҳокама қилинди. Шу асосда барча мутасадди ва тиббиёт ходимларига аниқ чора-тадбирлар, вазифа ва тавсиялар берилди. Ушбу муаммони бартараф этишда биргаликда ва тизимли фаолият юритиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вилоят миқёсида “Оналик ва болалик хизмати” бўйича доимий муҳокамалар ўтказиб бориш бўйича келишувга эришилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар