2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аёлларга тез ва самарали ёрдам кўрсатилмоқда

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида ўтган 2024 йилнинг 1 июндан буён тазйиқ ва зўравонликка учраган 94 нафар хотин-қизга жами 85 та ижтимоий, психологик ва тиббий хизмат кўрсатилди. Бу натижалар мамлакатимизда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг самарасидир.

Ҳар бир мурожаат манзилли равишда кўриб чиқилиб, зарур ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 65 та ҳолатда психологик ёрдам, 12 та ҳолатда юридик маслаҳат, 18 та ҳолатда тиббий хизмат амалга оширилди. Бунинг натижасида кўплаб аёллар руҳий қийинчиликлардан халос бўлиб, ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарашни бошладилар.

Шунингдек, ажрим арафасида турган оилалар билан олиб борилган комплекс психологик сеанслар оилавий муносабатларни тиклаш, оила муҳитини барқарорлаштиришга қаратилди. Бу  нафақат аёлларни, балки бутун оилани қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадамдир.

Алоҳида таъкидлаш жоизки,  2024 йилнинг октябрь ойидан буён зўравонликдан жабрланган 10 нафар аёл “Бирламчи кўмак хонаси” га вақтинча жойлаштирилди. Уларга тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилиб, хавфсиз муҳитда яшаш имкони яратилди.

– Зўравонликка учраган аёлнинг ички дунёсидаги кураш кўп ҳолларда ташқи тазйиқдан оғир кечади. У ўзини айбдор ҳис қилиши, қўрқув, умидсизлик, тушкунликка тушиши мумкин. Биз энг аввало уни эшитамиз, қалбидаги оғриқни енгиллаштиришга ҳаракат қиламиз. Психологик сеансларда аёл сўзини эркин айта олиши, юрагидаги дардини баён қилиши жуда муҳим, – дейди Ширин шаҳридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи Камола Алламуродова. – Биз унинг синиқ руҳини аста-секин қайта тиклашга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилган “Бирламчи кўмак хона” лар зўравон муҳитдан вақтинча ажратиш орқали аёлларнинг руҳий соғломлашувига хизмат қилмоқда. Бу масканларда аёллар нафақат тиббий ва психологик ёрдам олади, балки келажак ҳаёти ҳақида тўлиқ ўйлаш, режалар тузиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Ушбу ишлар “Инсон” марказлари орқали жорий этилган тизимли ёндашув асосида амалга оширилмоқда. 2024 йил 1 июндан эътиборан, зўравонликдан жабрланган ёки таҳдид остидаги хотин-қизларга ҳимоя ордерисиз ижтимоий, психологик ва юридик ёрдам кўрсатиш тартиби йўлга қўйилди. Бу тизим орқали ёрдам сўровчи аёллар ортиқча бюрократик тўсиқларсиз, тезкор ва самарали хизматларга эга бўлмоқда.

Шу билан бирга, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва ижтимоий ходимлар билан ҳамкорликда ҳар бир ҳолат индивидуал тарзда ўрганилиб, мақсадли ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Аҳолининг барча қатламлари учун очиқ бўлган бундай чора-тадбирлар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, энг муҳими – инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

Аёлни тинглаш – жамиятни тузатиш демакдир. Бу сўзлар бугун шунчаки шиор эмас, балки амалий ҳаёт қоидасига айланмоқда. Ширин шаҳридаги “Инсон” маркази фаолияти мисолида кўриниб турибдики, ҳар бир аёлга қулоқ тутиш, уни тушуниш ва қўллаб-қувватлаш орқали нафақат унинг, балки бутун оиланинг, ҳатто жамиятнинг барқарорлиги таъминланмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар