Мамлакатимизда кейинги пайтларда саноат ва тадбиркорлик борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Наманган вилоятини алоҳида эътироф этш мумкин. Ҳозирда вилоятда 43 мингдан зиёд кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритиб келмоқда.
Вилоятдаги 73 та кичик саноат зонаси ҳамда ҳудудларда ўзларига қарашли объектларда иш олиб бораётган минглаб ишбилармонларнинг олдида ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалалар ҳам мавжудки. Муаммоларни ҳал этиш энг, аввало, аҳоли фаровонлиги ҳамда хусусий секторнинг жадал ривожига хизмат қилиши ҳам бор гап.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Президентимиз раислигида ўтказилган ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича видеоселектор йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси доирасида, Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, республика Кичик бизнес уюшмаси томонидан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов, республика Кичик бизнес уюшмаси раиси Камола Мирзалиева иштирок этди. Тадбирда таъкидлаб ўтганидек, ҳар йили 20 августда Тадбиркорлар куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади ҳамда унга тақдим этиладиган долзарб масалаларни киритишда бундай юзма-юз учрашувларнинг аҳамияти катта.
Молия ва иқтисодиёт, солиқ, божхона, адлия бошқармалари ҳамда савдо-саноат палатаси мутасаддилари, 150 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокидаги учрашув давомида чет эл ташкилотларида арзон нархларда тақдим қилинадиган молиявий ресурсларни жорий этиш, ишлаб чиқариш дастгоҳларини олиб келишда лизинг ажратиш, бизнесни кенгайтариш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, гўшт ва парранд маҳсулотлари экспортига кўмаклашиш, ерга эгалик қилишда бузилган ҳуқуқларни тиклаш борасида сўз юритилди. Шунингдек, фойда солиқларини камайтириш, ер тоифасини ўзгартириш, Норин туманида ёғочдан қурилиш ва мебел маҳсулотларини ишлаб-чиқариш фаолиятини юритиш учун махсус кичик саноат зонасини барпо этиш каби масалаларда ҳам мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди.
– Текстиль йўналишидаги корхонамиз нафат вилоят, балки Фарғона водийсидаги йирик экспортёрлардан ҳисобланади. Айни пайтда маҳслотлар Америка Қўшма Штатларига экспорт қилишга ҳозирланмоқда. Икки томонлама тузилган шартномага кўра, 200 минг дона эркаклар кийимларини океан орти давлатига етказиш зарур. Ҳозирда логистика масалаласида қийинчиликларга дуч келинмоқда. Ўзимиздан тўғридан-тўғри авиарейслар йўқлиги сабабли юкларимизни Туркия орқали етказишдан ўзгп чора йўқ. Бу эса ортиқча харажатларни вужудга келтирмоқда. Мулоқотда логистика бўйича хизматларни амалга оширишда тадбиркорларга қўшимча имтиёзларни жорий этиш ҳақидаги таклифимиз эътиборга олинишидан мамнун бўлдик, – дейди Давлатобод туманидаги “Fazman tekstil” масъулияти чекланган жамият раҳбари Тоҳиржон Жўраев.
Тадбирда, ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, молиявий ресурсларга эга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда кичик ва ўрта бизнес ривожига қаратилган масалалар муҳокама қилиниб, бир қатор масалаларга жойида ечим топилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |