Халқимиз тарихнинг ҳар қандай тўфон ва суронларига қарамасдан, миллий ўзлиги ва азалий қадриятларини сақлаб қолиб, бугунги доруломон замонларга безавол етиб келишида унинг қон-қонига сингиб кетган маънавий жасорат туйғуси муҳим аҳамият касб этади.
Халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини улкан ютуқлар, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Жорий йилда энг улуғ, энг азиз айёмимиз мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда.
Нукус шаҳридаги “Қумбиз овул” маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида 5 қаватли 450 хонадонли 10 та уй-жой фойдаланишга топширилди.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули вилоятнинг Бекобод шаҳрида бўлиб ўтди.
Фарғона вилояти 2-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Бағдод туманида ўтказилди. Қабул давомида 46 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди ва 41 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.
Навоий шаҳрида давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида 216 хонадондан иборат 7 қаватли тураржой биноси фойдаланишга топширилди.
Қўзибой Ўлжаев ва Зоҳир Бозоровга Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Нормурод Тоғаевнинг пенсияга доир муаммосини бартараф этиш бўйича туман пенсия жамғармасига вазифа юклатилди.
Навоий вилояти Кармана туманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамов сайёр қабул ўтказди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Обод маҳалла” дастури доирасида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Нефтчилар ва Бобур номидаги маҳаллаларда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли ҳудудлар қиёфаси тубдан ўзгариб, янада файзли ва обод бўлди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |