2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Озодлик учун курашган инсонлар хотираси халқимиз қалбида мангу яшайди

Халқимиз тарихнинг ҳар қандай тўфон ва суронларига қарамасдан, миллий ўзлиги ва азалий қадриятларини сақлаб қолиб, бугунги доруломон замонларга безавол етиб келишида унинг қон-қонига сингиб кетган маънавий жасорат туйғуси муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбек халқи бой тарих, юксак маданият, буюк маънавият ворисидир. Шу маънода ўтган аср бошларида, тарихимизнинг оғир ва мураккаб даврида майдонга чиққан жадид боболаримизнинг фидоийлиги замирида ҳам ана шундай жасорат намунаси мужассам. 

Эл-юртимиз озодлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номуси, миллий қадриятларимизни ҳимоя қилишда, мустамлакачиликка қарши машаққатли курашларда қурбон бўлган юртдошларимиз хотираси авлодлар ёдида абадий сақланиб қолади. Мустабид тузум даврида миллион-миллион бегуноҳ инсонлар умри хазон бўлганини, қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, қанча-қанча гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди. 

Халқимизнинг ана шундай фидойи ва матонатли ўғил-қизларининг хотирасини эслаш, ҳақиқат ва адолатни тиклаш, замондошларимиз, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром туйғуларини юксалтириш мақсадида 2001 йилдан буён ҳар йили 31 август мамлакатимизда Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонланади. 

31 август. Эрта тонг. Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида ўтказилган халқимиз озодлиги ва юртимиз мустақиллиги йўлида қурбон бўлган марҳумларни ёд этиш маросимида иштирок этди. 

Анъанага кўра ош тортилди. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди. 

Қурбон бўлганларнинг номларини қайта тиклаш, хотирасини абадийлаштириш мақсадида пойтахтимизда “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи бунёд этилган. 

Музей 2008 йилда қайта таъмирланиб, кенгайтирилган ва экспозиция заллари 3 тага етказилган. 2008 йили музей экспозицияси янгиланган. Музей экспозицияси 10 та бўлимдан иборат бўлиб, 14 минг 665 та экспонатни ўз ичига олади. Айни пайтда мингга яқин тарихий ашё экспозицияда намойиш этилмоқда. Уларнинг 50 га яқини ноёб экспонат ҳисобланади. Музей замонавий техник воситалар билан жиҳозланган. Ҳар йили музейга ўртача 50 минг зиёратчи, асосан ёшлар ташриф буюрмоқда. Германия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Жазоир ва бошқа мамлакатларидаги тегишли муассасалар билан илмий ҳамкорликлар йўлга қўйилган. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аждодларимизнинг Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлидаги кураши бугунги кун ёшлари учун ибрат мактаби эканлиги инобатга олиниб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилди. 

Бу музейлар ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда маърифатпарвар аждодлар билан фахрланиш туйғусини шакллантириш, ёшларнинг эл-юрт учун муносиб фарзандлар бўлиб улғайишида муҳим аҳамият касб этади. 

Президентимиз хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан суҳбатлашди. 

Фидойи ва ватанпарвар боболаримизнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Мамлакатимиздаги тинчлик, эркинлик ва тўкинликнинг қадрига етиш, дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин деган ғояга амал қилиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга интилиш, ёшларни кенг дунёқарашли, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш муҳимлиги таъкидланди. 

Бугунги ёруғ ва дориламон кунлар йўлида қурбон бўлганлар руҳини шод этиш, тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш бизга катта қувват бағишлайди, руҳиятимизни поклаб, янги-янги бунёдкорлик ишларига чорлайди. Зеро, озодлик учун курашган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди, халқимиз қалбида мангу яшайди.

 

Умар АСРОРОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар