Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида 25 минг 896 та масала юзасидан 22 минг 15 нафар фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 22 минг 400 таси ёки 96,86 фоизи қаноатлантирилган, 17 минг 65 таси ёки 73 фоизи ижобий ҳал қилинган. 5 минг 218 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ва 117 таси узоқ муддатли назоратга олинган.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, Ахборот хизмати раҳбари, полковник Шохрух Ғиёсов марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерлар, корхона, ташкилот, муассаса ахборот хизматлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Бугундан Самарқандда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг сессияларида ҳокимлар жорий йил якунлари ва 2022 йилнинг устувор вазифалари юзасидан аҳолига мурожаат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан 2 минг 162 та мурожаат келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Когон шаҳридаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 1 минг 316 та масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 217 тага ёки 19,7 фоизга кўп. Муаммоларнинг 925 таси ёки 96,6 фоизи қаноатлантирилган бўлса, шундан 745 таси ёки 77,8 фоизи ижобий ҳал қилинган.
Зарафшон шаҳрида Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди раисларининг сайёр қабули ўтказилди.
Мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш орқали одамларнинг дарду-ташвишини тинглаб, ечимини топишга кўмаклашиш тизими йўлга қўйилгани инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаб, жойларда ўртага ташланаётган масалаларни ҳал этишда ўз самарасини бераётир. Халқимизнинг бугунги кундан рози бўлиб, тўкин ва обод турмуш кечиришига хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг 11 ойи давомида 1 минг 471 та мурожаат келиб тушган. 1 минг 87 таси яъни 83 фоизи ижобий ҳал этилган. 185 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 1 тасига тушунтириш берилган. 1 та мурожаат тугатилган. 30 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Давлат хизматлари – бу энг кўп қулоққа чалинадиган сўзларга айланди. Ахир 160 дан ортиқ хизматлар давлат хизматлари марказлари орқали бир жойда кўрсатилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |