2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олис ҳудудлардаги объектларни мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 сентябрда «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида» қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, яъни умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ва бошқа турдаги ижтимоий соҳа объектларини иситишга тайёрлаш назарда тутилган. Шулар хусусида ЎзА мухбирига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов қуйдагиларни сўзлаб берди.

— Мазкур қарорда Республикамизнинг олис ҳудудларида яшовчи аҳолини иситиш мавсумига тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди, — деди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Қурбон Турсунов. — Шу билан бирга, республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсумининг барқарор ўтишини таъминлаш бўйича ҳукуматимиз томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, 2 минг 967 та кўп квартирали уй-жой фонди таъмирланади. 1 815 км. ичимлик сув тармоқлари, 1 689 та насос ускуналари, 24 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар, 809 та турли маркадаги қозонлар, 737 км. иссиқлик тармоқлари, 88 минг 80 км. электр узатиш тармоқлари, 29 минг 135 та трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган. Қолаверса, 149 км. газ қувурлари ва 299 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш билан бирга, 314 минг 400 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш, кўмир захирасини яратиш белгиланган.

Белгиланган вазифаларни амалга оширилиши 209 та туман, шаҳарлардаги 7 минг 432 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли манфаатларини назарда тутади. Шунингдек, олис, бориш қийин бўлган қишлоқларга етказиб бериладиган маҳсулотлар, яъни ун, ўсимлик ёғи ва сабзавотлар захирасини яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари зиммасига юклатилди.

Мазкур олис ҳудудлардаги 723 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумига тайёрлаш, аҳолига 1,5 миллион тонна ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда 1 минг 301 км. ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш зарур бўлади.

Юқорида белгиланган параметрларни бажаришга 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Бугунги кунга келиб, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича барча йўналишларда қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, иссиқлик таъминоти соҳасида қарор параметрларида 24та марказий ва маҳаллий қозонхоналар, 809та қозон ҳамда 737 км. иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиш белгиланган. Бугунги кунда 19 та қозонхона , 789 та қозонлар ва 581 км. иссиқлик тармоқларида мукаммал жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти соҳасида Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 62 минг 361 та хонадондан иборат 1 минг 399 та кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи 310 минг нафардан ортиқ аҳоли ҳамда 96 та ижтимоий соҳа объектига сифатли ва узлуксиз иссиқлик энергияси етказиб берилади.

Кўп квартирали уй-жой фонди соҳасида мамлакатимизда 2 минг 729 та кўп квартирали уйлар таъмирланган. Хусусан, 507 минг кв.м том қисми, 2 545 та уйларнинг кириш йўлаклари, 1 050 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникациялари, 1 379 та темир эшиклар ва 1 198 та кодли қулфлар, 2 389 та электр тақсимловчи шитлар, 488 та уй ичидаги муҳандислик тармоқлари, 918 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ва 177 та кўп квартирали уйлар атрофидаги умумий ҳожатхоналар қуриш ишлари амалга оширилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар