
Бугун мамлакатимизда муҳтарам устозларимиз, азиз мураббийларимизнинг касб байрамлари кенг нишонланмоқда. Энг шарафли ва саодатли вазифанинг фидоий эгалари бўлган бу олижаноб инсонлар ёнимизда экан, ҳар кунимиз шодиёна, тантанага айланажак.
Устозларимизнинг мамлакат суянчи ва таянчи бўлган ёш авлод қалбига илм-фан, маънавият зиёсини улашиш, миллатни маърифатли қилишдай улуғвор ва буюк меҳнатлари олдида ҳамиша таъзимдамиз. Ушбу эзгулик йўлида улар билан елкадош эканимдан, устозлик касбини танлаганимдан фахрланаман. Устоз таърифи борасида сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари -
Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур, Агар устоз рози – Тангри розидур дея тарихий сатрларни келтирганлари ҳам бежиз эмас. Зеро, бугун уларнинг заҳматлари, берган таълими, етаклаган тарбия йўли бизга, фарзандларимизга ҳаётни ўргатди, муваффақиятлар эшигини кўрсатди.
Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табриги барчамизни беҳад мамнун этди. Унда таъкидлаганидек, муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир. Шу боис, биз кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Хусусан, олий таълим тизимидаги янгиланишлар ҳам таълим сифатини оширишга, пировард мақсад эса Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган, ўзининг қатъий ҳаётий позициясига эга, ҳеч кимдан кам бўлмаган ёшларни тарбиялашга хизмат қилмоқда.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни меҳридарё зиёкорларнинг, маърифат улашувчиларнинг шодиёнасидир. Янги Ўзбекистоннинг ғурури, фахри, қудрати сиз таълим бераётган ёшлар қўлида экан, зиммангиздаги мамлакатнинг энг масъулиятли вазифасини адо этишда куч-қувват тилайман.
Баҳодиржон Шермуҳаммедов,
Фарғона давлат университети ректори
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |