
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев, вазирлик ҳамда идора раҳбарлари томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида 586 нафар фуқаро 616 масала билан мурожаат этди. Фуқаролар асосан бандлик, коммунал хизмат, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаат қилди. Шундан 370 таси ижобий ҳал этилди.
– Сўнгги йилларда Нукус шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Жуўазши” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сапарниёз Кўшбоев. – Ҳудудимиз аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда муаммо бор. Сайёр қабулда мазкур масала бўйича мурожаат қилдим. Мурожаатим инобатга олиниб, келгуси йили янгидан сув тармоғи тортиб бериладиган бўлди.
Тадбирлар давомида 235 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиш мақсадида 155 нафарига электро печ, 80 нафарига тикув машинаси берилди. 13 нафар фуқаронинг доимий иш билан бандлиги таъминланди. Шунингдек 92 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш, турар жойни таъмирлаш, контракт пулини тўлаш ва даволанишга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |