
"Манас"да "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида тумандаги ногиронлиги бўлган оилалардан 20 тасида турар-жойлар калити топширилди.
- Туманимизда Республикамиз Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси таъминланмоқда,-дейди туман ҳокими Улуғбек Узоқов. - Бугунги кунда ногиронлиги бўлган фуқаролар қайта рўйхатга олиниб, улар ҳолидан доимий хабардор бўлиб борилмоқда. Улардан 20 нафари уй-жой билан биргаликда махсус аравачалар ва зарур жиҳозлар тақдим этилиши фикримизга далил бўла олади.
Албатта, инсон қулай ошёнга эга, оила аъзолари ёнида соғ-саломат бўлса, яқинлари атрофида эканлигини ҳис этса кўнгли хотиржам бўлади. Бугун Бахтиёр Саримсоқов ва Феруза Мамироваларнинг қувончи чексиз.
- "Бунёдкор" қишлоғида турмуш ўртоғим ва уч фарзандимиз билан ҳеч қандай шароитлар бўлмаган нотурар жойда яшардик. Президентимиз ва бошқа раҳбарларимизнинг ёрдами билан икки хонали турар жойга эга бўлдик. Бундан бошимиз кўкка етмоқда. Уйимизда яратиб берилган шароитларни кўриб, кўзларимиздан севинч ёшлари аримаяпти. Биз ва биз кабиларни тинчлиги, хотиржамлигини ўйлаганлар доимо соғ бўлсин,-дейди Феруза Мамирова.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |