Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Обод қишлоқда уй тўйлари ўтказилди

"Манас"да "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида тумандаги ногиронлиги бўлган оилалардан 20 тасида турар-жойлар калити топширилди.

- Туманимизда Республикамиз Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси таъминланмоқда,-дейди туман ҳокими Улуғбек Узоқов. - Бугунги кунда ногиронлиги бўлган фуқаролар қайта рўйхатга олиниб, улар ҳолидан доимий хабардор бўлиб борилмоқда.  Улардан 20 нафари уй-жой билан биргаликда махсус аравачалар ва зарур жиҳозлар тақдим этилиши фикримизга далил бўла олади.

Албатта, инсон қулай ошёнга эга, оила аъзолари ёнида соғ-саломат бўлса, яқинлари атрофида эканлигини ҳис этса кўнгли хотиржам бўлади. Бугун Бахтиёр Саримсоқов ва Феруза Мамироваларнинг қувончи чексиз.

-  "Бунёдкор" қишлоғида турмуш ўртоғим ва уч фарзандимиз билан ҳеч қандай шароитлар бўлмаган нотурар жойда яшардик. Президентимиз ва бошқа раҳбарларимизнинг ёрдами билан икки хонали турар жойга эга бўлдик. Бундан бошимиз кўкка етмоқда. Уйимизда яратиб берилган шароитларни кўриб, кўзларимиздан севинч ёшлари аримаяпти. Биз ва биз кабиларни тинчлиги, хотиржамлигини ўйлаганлар доимо соғ бўлсин,-дейди Феруза Мамирова.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар