Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказди

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Э.Юлдашев жорий йилнинг 25 июнь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда 150 нафар фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, улардан 114 та мурожаатлар қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 29 таси жойида ҳал этилди.

Хусусан, 16 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига қўлтиқ таёқ, 1 нафарига фуқаролик паспорти олиб берилиши, 2 нафарига  даволаниш учун санаторияга йўлланма бериш масаласи ҳал қилиниб, 2 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилди ҳамда 1 миллион 550 минг сўм пуллар ундирилиши таъминланди.

Қолган 85 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 5 таси суд қарорлари бўйича (фуқаролик – 1, маъмурий – 4),  7 таси суриштирув ва тергов масалалари юзасидан, 87 та ижтимоий-иқтисодий, суд қарорлари ва бошқа органлари қарорлари ижроси бўйича 4 та, 3 таси вояга етмаганлар ва 7 таси қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича келиб тушди.

26.06.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы