
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Э.Юлдашев жорий йилнинг 25 июнь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда 150 нафар фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, улардан 114 та мурожаатлар қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 29 таси жойида ҳал этилди.
Хусусан, 16 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига қўлтиқ таёқ, 1 нафарига фуқаролик паспорти олиб берилиши, 2 нафарига даволаниш учун санаторияга йўлланма бериш масаласи ҳал қилиниб, 2 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилди ҳамда 1 миллион 550 минг сўм пуллар ундирилиши таъминланди.

Қолган 85 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 5 таси суд қарорлари бўйича (фуқаролик – 1, маъмурий – 4), 7 таси суриштирув ва тергов масалалари юзасидан, 87 та ижтимоий-иқтисодий, суд қарорлари ва бошқа органлари қарорлари ижроси бўйича 4 та, 3 таси вояга етмаганлар ва 7 таси қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича келиб тушди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |