
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳудуддаги 480 минг 600 дан зиёд истеъмолчига хизмат кўрсатади.
Корхона тасарруфидаги 95 дона юқори қувватдаги подстанция, 18 минг 500 километр узунликдаги 0.4, 6, 10, 35, 110 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоқлар ва 6 минг 124 дона трансформатор пункти орқали аҳоли ҳамда юридик истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.
Вилоятдаги барча истеъмолчиларни барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жорий йилда кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудлар кесимида белгилаб олинган режа графиги асосида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилаётир. Жамият ҳисобида бўлган барча юқори кучланишдаги подстанциялар кўрикдан ўтказилиб, подстанцияда ободонлаштириш, электр қурилмалари ва ёпиқ тақсимлаш ускуналарини таъмирлаш, эстетик ҳолатини яхшилаш, электр қурилмаларни бўёқлаш ҳамда қизишини олдини олиш, уланиш нуқталарини кўрикдан ўтказиш ва маҳкамлаш, подстанциялардаги куч трансформаторининг мой сатҳини меъёр ҳолатга келтириш ишлари бажарилди. Подстанциялардаги 31 дона ўчиргич мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, 820 дона трансформатор пунктида, 2896.1 километр узунликдаги электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |