Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мақсад: истеъмолчиларни барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳудуддаги 480 минг 600 дан зиёд истеъмолчига хизмат кўрсатади.

Корхона тасарруфидаги 95 дона юқори қувватдаги подстанция, 18 минг 500 километр узунликдаги  0.4, 6, 10, 35, 110 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоқлар ва 6 минг 124 дона трансформатор пункти орқали аҳоли ҳамда юридик истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.  

Вилоятдаги барча истеъмолчиларни барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жорий йилда кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудлар кесимида белгилаб олинган режа графиги асосида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилаётир. Жамият ҳисобида бўлган барча юқори кучланишдаги подстанциялар кўрикдан ўтказилиб, подстанцияда ободонлаштириш, электр қурилмалари ва ёпиқ тақсимлаш ускуналарини таъмирлаш, эстетик ҳолатини яхшилаш, электр қурилмаларни бўёқлаш ҳамда қизишини олдини олиш, уланиш нуқталарини кўрикдан ўтказиш ва маҳкамлаш, подстанциялардаги куч трансформаторининг мой сатҳини меъёр ҳолатга келтириш ишлари бажарилди. Подстанциялардаги 31 дона ўчиргич мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, 820 дона трансформатор пунктида, 2896.1 километр узунликдаги электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар