
Дўстлик туманидаги Маданият саройи биносида Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, ўрганиш, зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида Жиззах вилоят судлари томонидан Дўстлик, Мирзачўл ҳамда Арнасой туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Жиззах вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари, секторлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.
– Бу каби сайёр қабуллар энг аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилаётганини амалда намоён этиш, адолатли суд тамойилини фуқароларимиз тўла-тўкис ҳис этишларини таъминлашга қаратилган, – дейди Жиззах вилояти суди раиси Акрам Шукуров. – Аҳоли билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш, бу муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш, уларнинг адолат тантана қилишига бўлган ишончини ҳосил қилиш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимизни янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шарт ва зарур. Бу ҳар бир раҳбарнинг асосий мақсади ва бурчи бўлмоғи лозим.
Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари раислари ҳамда ўринбосарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Бундай сайёр қабуллар фуқароларнинг соҳага доир мурожаатларини ўрганиш, таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, судлар томонидан шу йўналишда тизимли ишларни олиб бориш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |