2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Адолатга ишонч – эртанги кунга ишончдир

Дўстлик туманидаги Маданият саройи биносида Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, ўрганиш, зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида Жиззах вилоят судлари томонидан Дўстлик, Мирзачўл ҳамда Арнасой туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Жиззах вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари, секторлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.  

– Бу каби сайёр қабуллар энг аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилаётганини амалда намоён этиш, адолатли суд тамойилини фуқароларимиз тўла-тўкис ҳис этишларини таъминлашга қаратилган, – дейди Жиззах вилояти суди раиси Акрам Шукуров.  – Аҳоли билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш, бу муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш, уларнинг адолат тантана қилишига бўлган ишончини ҳосил қилиш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимизни янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шарт ва зарур. Бу ҳар бир раҳбарнинг асосий мақсади ва бурчи бўлмоғи лозим.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари раислари ҳамда ўринбосарлари томонидан  фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Бундай сайёр қабуллар фуқароларнинг соҳага доир мурожаатларини ўрганиш, таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, судлар томонидан шу йўналишда тизимли ишларни олиб бориш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар