
Наманган вилояти Поп туманидаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғинини боғлаб турадиган автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 1395,6 километрни ташкил қилади. Ушбу йўлларни соз ҳолатга келтириш, автомобиллар ва йўловчилар қатновини қулайлаштириш мақсадида жорий йилда 370,6 километр қисмига асфальт ётқизилди, 5,9 километр йўл бетонлаштирилди.
Туманда йўлсозлик ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Бунда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури муҳим омил бўлаётир.
- Йўлларимиз таъмирталаб бўлиб қолганига неча ўн йиллар бўлди, - дейди Нуробод маҳалласида яшовчи Собиржон ота Раҳимов. – Кўчаларимизда пиёда юриш у ёқда турсин, машинада ҳаракатланиш ҳам азоб эди. Мана, бугун йўлларимизга асфальт ётқизилиб, ҳаммаёқ обод бўляпти. Буни кўриб кўнглимиз ёришяпти, хурсанд бўляпмиз. Ахир юртинг, маҳалланг обод бўлса, кўнгил обод бўлади-да...
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |