Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла

Наманган вилояти Поп туманидаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғинини боғлаб турадиган автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 1395,6 километрни ташкил қилади. Ушбу йўлларни соз ҳолатга келтириш, автомобиллар ва йўловчилар қатновини қулайлаштириш мақсадида жорий йилда 370,6 километр қисмига асфальт ётқизилди, 5,9 километр йўл бетонлаштирилди.

Туманда йўлсозлик  ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Бунда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури муҳим омил бўлаётир.

- Йўлларимиз таъмирталаб бўлиб қолганига неча ўн йиллар бўлди, - дейди Нуробод маҳалласида яшовчи  Собиржон ота Раҳимов. – Кўчаларимизда пиёда юриш у ёқда турсин, машинада ҳаракатланиш ҳам азоб эди. Мана, бугун йўлларимизга асфальт ётқизилиб, ҳаммаёқ обод бўляпти. Буни кўриб кўнглимиз ёришяпти, хурсанд бўляпмиз. Ахир юртинг, маҳалланг обод бўлса, кўнгил обод бўлади-да...  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар