
Айни кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хонқа тумани бўйлаб аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топишда амалий кўмак бериш учун ишчи гуруҳи уйма-уй юриш орқали ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Бунда аҳоли билан мулоқот қилиш, энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиққан ҳолда, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини бартараф этишга эътибор қаратилмоқда.
Ҳар бир маҳалла учун тузилган алоҳида ишчи гуруҳлар орқали барча хонадонларга кириб борилмоқда. Шунингдек, секторлар кесимида ижтимоий объектлардаги шарт-шароитлар ва муаммоли ҳолатлар ўрганиляпти.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ҳам Хонқа туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Қорамози маҳалласида бўлиб, қиш мавсумида энергия ва иссиқлик таъминотининг аҳволи, нарх-наво, фуқароларни ташвишлантираётган муаммоларни ўрганди, аҳоли билан мулоқот қилди. Ушбу маҳаллада яшовчи Отахоновлар ва Рўзметовлар хонадонларида бўлиб, оила аъзолари билан самимий суҳбатлашди.
Вилоят раҳбари оила вакилларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, байрам совғаларини топширди ва қишлоқ аҳолисининг кундалик турмуш тарзи, муаммолари билан янада яқинроқ танишиш мақсадида Рўзметовлар хонадонида тунаб қолди.
Шунингдек, Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳи “Ширин”,“Пахтагул” ҳамда “Гулистон” маҳаллаларидаги оғир шароитда кун кечираётган бир гуруҳ фуқаролар хонадонларида бўлиб улар билан суҳбатлашди. Уйма-уй юришларда маҳаллалар ўсиш нуқтасини аниқлаб, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ўрганилди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги янгича тизим янги йил байрами арафасида фуқароларга яхши кайфият улашмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |