Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят ҳокими олис қишлоқдаги фуқаро хонадонида тунаб қолди

Айни кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хонқа тумани бўйлаб аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топишда амалий кўмак бериш учун ишчи гуруҳи уйма-уй юриш орқали ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Бунда аҳоли билан мулоқот қилиш, энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиққан ҳолда, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини бартараф этишга эътибор қаратилмоқда.

Ҳар бир маҳалла учун тузилган алоҳида ишчи гуруҳлар орқали барча хонадонларга кириб борилмоқда. Шунингдек, секторлар кесимида ижтимоий объектлардаги шарт-шароитлар ва муаммоли ҳолатлар ўрганиляпти.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ҳам Хонқа туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Қорамози маҳалласида бўлиб, қиш мавсумида энергия ва иссиқлик таъминотининг аҳволи, нарх-наво, фуқароларни ташвишлантираётган муаммоларни ўрганди, аҳоли билан мулоқот қилди. Ушбу маҳаллада яшовчи Отахоновлар ва Рўзметовлар  хонадонларида бўлиб, оила аъзолари билан самимий суҳбатлашди.  

Вилоят раҳбари оила вакилларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, байрам совғаларини топширди ва қишлоқ аҳолисининг кундалик турмуш тарзи, муаммолари билан янада яқинроқ танишиш мақсадида Рўзметовлар хонадонида тунаб қолди.

Шунингдек, Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳи “Ширин”,“Пахтагул” ҳамда “Гулистон” маҳаллаларидаги оғир шароитда кун кечираётган  бир гуруҳ фуқаролар хонадонларида бўлиб улар билан суҳбатлашди. Уйма-уй юришларда маҳаллалар ўсиш нуқтасини аниқлаб, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ўрганилди.  

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги янгича тизим янги йил байрами арафасида фуқароларга яхши кайфият улашмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар