
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида оммавий қабуллар бошланди.
Жумладан, Қўнғирот туманида бўлиб ўтган оммавий қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан жами 31 нафар фуқаро қабул қилинди. Фуқароларнинг 23 та мурожаати жиноят ишлари бўйича, 6 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси маъмурий ишлар буйича, 1 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатни ташкил этади. Шундан 29 нафар фуқаронинг оғзаки, 2 нафар фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.
Жами 31 та мурожаатдан 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 15 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан жами 10 нафар маҳкумга нисбатан, шундан 2 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 8 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан махрум қилиш жазолари енгилроғи билан алмаштирилди. Шунингдек, 2 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар шахсга нисбатан иш ҳақи ундириш ҳақидаги аризалар қаноатлантирилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |