Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Оролбўйида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бошланди

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида оммавий қабуллар бошланди.

Жумладан, Қўнғирот туманида бўлиб ўтган оммавий қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан жами 31 нафар фуқаро қабул қилинди. Фуқароларнинг 23 та  мурожаати жиноят ишлари бўйича, 6 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси маъмурий ишлар буйича, 1 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатни ташкил этади. Шундан 29 нафар фуқаронинг оғзаки, 2 нафар фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

Жами 31 та мурожаатдан 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 15 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Жумладан,  жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан жами 10 нафар маҳкумга нисбатан, шундан 2 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 8 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан махрум қилиш жазолари енгилроғи билан алмаштирилди. Шунингдек,  2 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар шахсга нисбатан иш ҳақи ундириш ҳақидаги аризалар қаноатлантирилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар