
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, кейинги икки йил ичида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами ортди. Бугунги кунга келиб, туманда ичимлик суви таъминоти даражаси 81,9 фоизга етказилди.
– Айни кунда ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида салкам 30 километр масофага янги сув қувурлари тортиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди "Андижон сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти Жалақудуқ тумани бўлими раҳбари Қаҳрамонжон Турғунов. – Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари соҳага ихтисослашган 15 та қурилиш ташкилоти томонидан амалга оширилмоқда. Ана шу ишлар амалга оширилиши билан тумандаги Ўрғу, Дехқонобод, Бўстон, Узун кўча, Янги кўрпа, Абдуллабий, Ибрат, Бештол, Қутлуғ, Бойчеки ва Гулистон каби маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Шу кунларда мазкур йўналишдаги ишлар қизғин олиб борилмоқда.
– Қарийб ўттиз йилдан буён маҳалламизда ичимлик суви муаммоси ечимини топмай келаётган эди, – дейди Й. Охунбобоев номли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, меҳнат фахрийси Абдуллажон Абдулхайиров. – Шу пайтганча маҳалламиздаги бешта кўчадан атиги биттаси ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 4 та кўчада яшовчи аҳоли сувни маълум масофадан ташиб ичишларига тўғри келган. Шукрки, қолган кўчаларга ҳам ичимлик суви келтирилди. Ҳозирда ҳар бир хонадонга сув жўмраклари ўрнатилмоқда. Бундан маҳалладошларимиз беҳад хурсанд бўлмоқда.
Ушбу маҳаллада “Ихтисослаштирилган транссервис” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан 20 километр масофага сув қувури тортилмоқда. Бундан ташқари, 2 та янги сув қудуғини ўрнатиш, 1 та мавжуд қудуқни таъмирлаш ишлари давом этаётир.
Мутахассисларниг таъкидлашича, йил охирига қадар тумандаги ўндан ортиқ маҳаллага янги сув тармоғи тортилади, қатор сув қудуқлари таъмирланади, янгилари ўрнатилади.
Туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар режа асосида изчил давом эттирилади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |