Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Жалақудуқда ичимлик сув таъминоти яхшиланади

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, кейинги икки йил ичида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами ортди. Бугунги кунга келиб, туманда ичимлик суви таъминоти даражаси 81,9 фоизга етказилди.  

– Айни кунда ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида салкам 30 километр масофага янги сув қувурлари тортиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди "Андижон сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти Жалақудуқ тумани бўлими раҳбари Қаҳрамонжон Турғунов. – Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари соҳага ихтисослашган 15 та қурилиш ташкилоти томонидан амалга оширилмоқда. Ана шу ишлар амалга оширилиши билан тумандаги  Ўрғу, Дехқонобод, Бўстон, Узун кўча, Янги кўрпа, Абдуллабий, Ибрат, Бештол, Қутлуғ, Бойчеки ва Гулистон каби маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Шу кунларда мазкур йўналишдаги ишлар қизғин олиб борилмоқда.  

– Қарийб ўттиз йилдан буён маҳалламизда ичимлик суви муаммоси ечимини топмай келаётган эди, – дейди  Й. Охунбобоев номли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, меҳнат фахрийси Абдуллажон Абдулхайиров. – Шу пайтганча маҳалламиздаги бешта кўчадан атиги биттаси ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 4 та кўчада яшовчи аҳоли сувни маълум масофадан ташиб ичишларига тўғри келган. Шукрки, қолган кўчаларга ҳам ичимлик суви келтирилди. Ҳозирда ҳар бир хонадонга сув жўмраклари ўрнатилмоқда. Бундан маҳалладошларимиз беҳад хурсанд бўлмоқда.

Ушбу маҳаллада “Ихтисослаштирилган транссервис” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан  20 километр масофага сув қувури тортилмоқда. Бундан ташқари, 2 та янги сув қудуғини ўрнатиш, 1 та мавжуд қудуқни таъмирлаш ишлари давом этаётир.

Мутахассисларниг таъкидлашича, йил охирига қадар тумандаги ўндан ортиқ маҳаллага янги сув тармоғи тортилади, қатор сув қудуқлари таъмирланади, янгилари ўрнатилади.  

Туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар режа асосида изчил давом эттирилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар