Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Хайрулло Бозоров “Мурувват” уйига борди

Юртимизда Янги йил байрами шукуҳи ҳукмрон. Айниқса, жажжи болажонларимизнинг қувончи бир олам.

Пандемия уларни зериктирган чоғи кўзларидан, чеҳрасидан шодиёнага интиқликни кўриш мумкин. Айниқса, Президентимизнинг Янги йил байрами совғаларини олаётган болалар шодлигининг чегараси йўқ.

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида бўлиб, байрам билан болажонлар ҳамда жамоани табриклади.

-Болажонларимиз соғ-омон, умрлари узоқ бўлсин, - деди вилоят раҳбари. - Кунлик, соатлик савобли меҳнат қилаётган тарбиячиларга катта раҳмат. Болаларга меҳр бериб, ҳар бирини ардоқлаб, оқ ювиб, оқ тараб, чиройли тарбиялаб келаётганларингизнинг ўзи жасорат, матонатдир. Савобли ишларингизнинг ажрини берсин. Доимо соғ-саломат бўлинглар. Янги йил байрами барчаларингизга муборак бўлсин.

Самимий байрам тилаклари билдирилиб, Президентимизнинг Янги йил совғалари болажонларга топширилди.

Бугунги кунда мазкур масканда 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган 141 нафар ногиронлиги бўлган болалар тарбияланмоқда, Уларни ҳар бирининг дунёси ўзгача. Юзидан, кўзидан, имо-ишорасидан фикрини уқиб олиш керак.

Бу ерда имконияти чеклангани учун соғлом болалар каби сўзлаш, ёзиш, ҳаракатланиш каби кўникмаларни етарли ўзлаштира олмайдиган болаларнинг тиббий, ижтимоий муҳофазаси учун барча шароитлар яратилган.

Болалар мўъжизалар кутиб яшайди. Шу куни байрам тадбирида Қорбобо ва қорқиз, севимли эртак ва мультфилм қаҳрамонлари жам бўлди. Янги йил дастурхони атрофида ижро этилган шеър, куй – қўшиқ, рақслар гулдастаси байрам тадбирига ўзгача кўтаринкилик бағишлади.

31.12.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы