2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёш тадбиркор: Ҳоким лойиҳамга эътибор қаратди

Наманганда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни вилоят раҳбари иштирокида “Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви” деб эълон қилинган.

Бугун бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов 50 нафардан ошиқ кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектининг мурожаатини тинглади.

Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси биносида бўлиб ўтган тадбирда тадбиркорлар билан бўлган бирма-бир суҳбатда кредит ва ер олиш, сув, электр ҳамда газ тармоқларини тортиш, экспорт амалиётлари, туризмни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга кўмаклашиш, коммунал соҳада учраётган муаммолар сингари ўнлаб масалаларда таклиф ва ташаббуслар, эътиборга молик масалалар кўриб чиқилди.

Тадбиркорлик фаолиятига халал бераётган турли тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Муҳаммадхон Яҳёхонов бундан икки йил аввал Косонсой тумани марказидаги Обод маҳалласининг сўлим жойида 20 ўринга мўлжалланган мўъжаз меҳмонхона барпо этади. Юртимизда карантин чоралари аста-секин юмшатилаётган бир шароитда у туризм оқимининг ортишини назарда тутган ҳолда меҳмонхона қамровини 50 ўринга етказмоқчи. Бунинг учун унга 500 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит зарур. Ёш тадбиркорнинг мурожаати ижобий ечим топадиган бўлди. Унга кредит ажратиш масалани қисқа фурсатда ҳал этиш бўйича Марказий банк вилоят бошқармасига топшириқ юклатилди.

- Вилоятимиз ҳокими мени диққат билан эшитгани ва саноатбоп павлония дарахти плантацияси ташкил этиш лойиҳамни қўллаб-қувватлаганидан бағоят хурсандман, - дейди Наманган шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор Беназир Воҳидова. – 50 миллион сўм миқдоридаги шахсий маблағимдан амалга оширишни мўлжаллаётган бизнес режам учун 3 гектар майдондан иборат ер ажратиш юзасидан Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги мутасаддиларига аниқ муддатда топшириқ берилди. Агар менга ер ажратилса, 2021 йилнинг апрель ойигача лойиҳамни ишга тушираман. Бунинг натижасида янги 20 иш ўрни яратилади. Қолаверса, павлониядан саноатда ишлатиладиган ёғочлар олиш имконияти ва яқин давр ичида йилига 300 миллион сўмлик маҳсулот етиштириш имконияти туғилади.

Қайд этиш жоизки, ҳозирга қадар бўлиб ўтган “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашувлари давомида 141 тадбиркорлик субъекти томонидан 152 мурожаат тингланди. Шундан 96 мурожаат (63,2 фоиз) ижобий ҳал этилди. Маълум муддат талаб этиладиган 56 масала айни пайтда тегишли мутасаддилар томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Учрашувларда кўтарилган масалалар юзасидан 10 нафар бизнес вакилига ўз лойиҳасини амалга ошириш учун 50,3 гектар майдондаги ер ажратилди. 7 нафар ишбилармонга эса тижорат банклари томонидан 2,25 миллиард сўм ва 557,7 минг доллар миқдорида кредитлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар