2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фарғонада иссиқлик таъминотида муаммо бўлмайди

Фарғона вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда 5 та иссиқлик таъминоти корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, 22 та локал қозонхоналар бор. Улар орқали 1 минг 339 та кўп қаватли уйлар марказлашган иссиқлик таъминотига уланган.

Иссиқлик таъминоти бўйича аҳолидан айниқса, қиш мавсумида эътирозлар кўпаяди. Чунки аксарият ҳудудларда тизим талабга жавоб бермайди. Кўплаб уйлар иссиқликдан узилган. Хўш, вилоятда бу муаммоларга қандай ечим топилмоқда?

– Истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилда бир қатор чора-тадбирлар белгиланган ва унинг ижроси таъминланмоқда, – дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Азизбек Жўраев. – “Фарғона иссиқлик электр маркази” акциядорлик жамияти 6,7 километр иссиқлик тармоғини қуриш лойиҳаси орқали Марғилон шаҳридаги 130 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолини марказлашган иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув билан таъминлашни режалаштирган. Бу бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси олиниб, тендер савдолари ўтказилди. Унда “Қурилиш кўчма колонна-017” масъулияти чекланган жамияти ғолиб бўлиб, айни кунларда ер ва бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда.  

Жорий  йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига кўра, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан 2 та қозон, 1,95 километр иссиқлик тармоқлари ва 9 та насос ускуналарини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бу йўналишдаги ишлар якунига етказиляпти. Иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан 4 та локал қозонхона, 5 дона қозон, 1,82 километр  иссиқлик тармоқлари таъмирланди, 2,5 километр иссиқлик қопламалари ҳамда 8 та насос ускуналари жорий таъмирдан чиқарилди.

Фарғона шаҳридаги “РК-3” қозонхонасини капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш лойиҳаси йилдан йилга ўтувчи бўлганлиги сабабли қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда. Йил якунигача 34 миллиард 570 сўмлик ПТВМ-30 қозони, лаборатория хоналарини таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда ички электр таъминоти ва ички электр ёритиш ишларини бажариш кўзда тутилган.

Халқаро молия институтлари иштирокида 2020-2024 йиллар мобайнида Фарғона вилоятида мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, JICA Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида “Бухоро, Фарғона, Қувасой, Нукус ва Урганч шаҳарлари марказий қозонхоналари ва иссиқлик тизимларини когенерацион газотурбинали технологияларни тадбиқ этган ҳолда модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида 248,8 миллион доллар миқдоридаги маблағлар ҳисобидан  Фарғона шаҳридаги “РК-3”, Қувасой шаҳридаги “РК-2” марказий қозонхоналарида модернизация ва реконструкция ишлари бажарилиб, газ турбиналари ўрнатилган ҳолда когенерацион технологияларни жорий этилади. Бугунги кунда шу соҳада илғор халқаро тажрибага эга бўлган “GRЕEN POWER ASIA” (Сингапур) халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг соҳавий илмий-техник кенгаши томонидан маъқулланган.

Лойиҳа бўйича ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослар Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Молия вазирликлари томонидан экспертизадан ўтказилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари аҳолисининг марказлашган иссиқлик таъминоти даражаси ошиши, қўшимча истеъмолчиларни марказлашган тизимга улаш имконияти, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш таннархи пасайиши ва иссиқлик корхонасидаги зарар миқдори камайиши кутилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар