2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хотин-қизлар – касаба уюшмалари эътиборида

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ишчи гуруҳи жорий йилнинг февраль-март ойларида Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўшанда ишчи гуруҳ вилоятнинг 1100 га яқин маҳалласида 5305 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кирди, уларнинг яшаш шароити билан танишди, оила аъзоларининг дардларини эшитди.

 

– Ўрганиш жараёнида бу оилаларда 6478 та муаммо аниқланди, – дейди Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси С.Рафиқов. – Муаммоларанинг асосий қисми (38,6 фоизи) уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд уй-жойни таъмирлаш билан боғлиқ эди. Шунингдек, саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратишда доир масалалар қайд этилди. Албатта, ҳеч бир муаммо эътибордан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури асосида ўрганиш чоғида аниқланган масалаларни ечишга киришилди.

 

photo_2020-10-29_12-41-05.jpg

 

 Ушбу мақсадлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги фармойиши билан Самарқанд вилоятига режалаштирилган 10237.6 миллион сўм маблағдан 9 миллиард сўми молиялаштирилди. Шунинг ҳисобидан ҳозиргача вилоятимиз бўйича 1123 нафар хотин-қизлар тикув машиналари билан таъминланди, касаначилик асосида янги иш ўринлари ташкил этилди. 219 нафар хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 959,4 миллион сўмлик қурилиш материаллари олиб берилди. 157 нафар опа-сингилларимизга дори-дармон учун 365,8 миллион сўм, 42 нафарининг даволаниши учун 110,6 миллион сўм ажратилди. 175 нафар хотин-қизга 453,4 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

 

Самарқанд шаҳар Шукрона маҳалласида яшовчи С.Эшонқулованинг қизи Ш.Темирова фуқаролар йиғини кўмагида ўқув курсида тикувчилик йўналишида ўқиб, ҳунар ўрганди. Аммо оиланинг тикув машинаси харид қилишга имконияти йўқ эди. Бу муаммо ҳам касаба уюшмалари ёрдамида ҳал этилди – Ш.Темировага замонавий тикув машинаси берилди ва у айни пайтда ўз хонадонида тикувчилик қилиб, пул топмоқда.

 

Куни кеча Нарпай туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз 50 нафар хотин-қизлар ана шундай кўмакдан баҳраманд бўлди. Уларга ҳам тикув машиналари берилди.

 

photo_2020-10-29_12-41-09.jpg

 

Ушбу йўналишда Каттақўрғон туманида амалга оширилган иш ибратли ташаббусга айланди. Ўрганишлар давомида туманда уй-жойга эҳтиёжманд 10 нафар хотин-қиз учун арзон уйлар қуришга қарор қилинди. Касаба уюшмалари томонидан 514,6 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Туман ҳокимлиги бошчилигида қисқа фурсат ичида 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига Боғот маҳалласида ҳар бири 3 хонадан иборат 2 сотихли янги уй-жойлар қуриб битказилди.

 

Мустақиллик байрами арафасида бу уйлар ўз эгаларига топширилди.

 

– Уйимиз йўқ эди. Турмуш ўртоғим яқинда бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтгач, қизим иккимизнинг бугунимиз ҳам, эртамиз ҳам қоронғу бўлиб қолди, – дейди Хумора Исмоилова. – Ёрдам сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Бизни ҳимояларига олишди, уй-жой қуриб берилишини айтишди. Лекин ишонмагандик. Ҳалиям янги уйга, ўз уйимга эга бўлганимга ишонмай турибман. Тушга ўхшайди. Лекин бу ҳақиқатлиги кўнглимизга бир дунё қувонч ва шодлик бағишлади.

 

Вилоятда дастур доирасида хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар