2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қишлоқ аёллари учун кенг имкониятлар яратилмоқда

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўрганишлардан келиб чиқиб, жойларда опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Марҳамат тумани Миришкор маҳалласида ишга туширилган “Касаба текстил ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятига қарашли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳам ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

 

Замонавий қиёфага эга ушбу корхона умумий қиймати 6 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида “Sweet Tea” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилди. Унга хориждан компьютерлаштирилган, замонавий тикув машиналари олиб келиб ўрнатилди.

 

Асосан аёллар ва болалар либосларини тикишга ихтисослашган ушбу корхона қишлоқ аёллари учун чинакам туҳфа бўлди. Чунки фабриканинг ишга тушиши билан 250 нафарга яқин опа-сингилларимизга доимий иш ўрни яратилди.

 

– Жорий йил июнь ойида иш бошлаганмиз, – дейди корхона раҳбари Қувончбек Ҳайдаров. – Коронавирус пандемияси туфайли ишларимизни белгиланган режа асосида йўлга қўя олмадик. Шундай бўлса-да, ўтган қисқа даврда қарийб 180 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

 

Сифатли, бежирим маҳсулотларимиз нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам ўз харидорларини топди. Уларни хорижга экспорт қилиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Умуман, корхонада келгусида 1 миллион АҚШ доллари миқдордаги маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

 

Пандемия муносабати билан корхонада меҳнат қилаётган ишчи ва ходимларнинг саломатлиги доимий шифокорлар назоратида. Бундан ташқари, уларнинг самарали иш юритишлари учун барча шароитлар яратилган. Тушликда иссиқ овқат, ишга бориб-келиш учун транспорт ҳамда дам олиш хоналари ташкил этилган.

 

– Янги трикотаж фабрикаси биз қишлоқ аёллари учун кенг имкониятлар яратди, – дейди илғор тикувчилардан бири Мухайё Собирова. – Аксарият хотин-қизлар уйда ўтирар эди. Узоққа бориб ишлаш имконига эга эмасди. Мана бугун ўз маҳалламизда ишлаяпмиз, ортиқча оворагарчиликлар ҳам йўқ. Энг асосийси, бу ерда ишлаб, меҳнатимизга яраша даромад оляпмиз, турмушимизга файз кирмоқда.

 

Келгуси йилдан корхонада икки сменада иш ташкил этилиб, ишловчилар сони 500 нафарга етади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар