
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов Бекобод туманидаги Деҳқонобод маҳалласида бўлди.
Ушбу маҳалла Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлиб, туман марказидан 65-70 километр узоқликда жойлашган. Маҳаллада 2 минг 460 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда эҳтиёжманд оилалар 15 та, боқувчисини йўқотган оилалар 11 тани ташкил этади.
Маҳаллада ва масъуллар фаолиятида мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар билан олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар, шунингдек, маҳалла тизимини аҳолига энг яқин, унинг муаммоларига ечим топиб берувчи бирламчи тузилмага айлантириш бўйича тизим ходимлари олдидаги муҳим вазифалар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳаллада алоқа тизими бугунги кунда қониқарсиз ҳолатда эканлиги ва бу ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан кўриб чиқиб муаммони ҳал этиш чоралари кўрилиши айтилди.
Маҳалла раисининг томорқа, тадбиркорлик ва ободонлаштириш бўйича ўринбосари Адхам Бегатов ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.
Маҳалла раиси Мадамин Холмирзаев ва раиснинг ҳуқуқ тарғибот масалалари бўйича ўринбосари Суннатилло Хошимовга эски тизимдан воз кечиб, янги ғоя ва ташаббус билан фаолият юритишлари уқтирилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |