
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қарори билан ташкил этилган Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилмоқда.
Ушбу маблағнинг асосий қисми – 334,4 млрд сўми Самарқанд шаҳри аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва соҳада учраётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан бартараф этишга йўналтирилмоқда.
“Ўзбекистоннинг ташриф қоғози” деб таъриф бериладиган Самарқандда мазкур маблағ ҳисобидан 317 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланади ва ҳудуд ободонлаштирилади, 71 та лифт ўрнатилади, ободонлаштириш бошқармасига 63 та турли автоматик воситалар харид қилинади, 4 та марказлашган иссиқлик таъминоти тизими қайта тикланади, шунингдек, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади, йўлларнинг ҳолати яхшиланиб, ичимлик сув тармоғи тартибга келтирилади.
Ажратилган маблағдан самарали фойдаланиш ҳамда буюртмачилик вазифасини амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Қурилиш ва ободонлаштириш дирекцияси” ташкил этилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |