Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
ТОМОРҚА ҲИКМАТИ: камбағални бой, бойни бахтли қилади...

Тошкент вилояти Чиноз туманининг «Сутбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Собир ака Раҳмонбердиевлар хонадони ҳозир кўпчиликка ибрат кўрсатмоқда.

Маҳалла раиси Бахтигул Бегайдарованинг таъкидлашича, 10 кун аввал ушбу хонадонда карантин талаблари асосида тўй бўлгани ва бунда ёш келин-куёвлар камхаржликка амал қилгани таҳсинга сазовор.

– Ҳудудимиздаги фуқаролар меҳнаткаш, қарийб 90 фоиздан ортиғи томорқадан катта даромад олади. Шу бос, тўқ яшайди. Бизда деярли кам таъминланган оилалар йўқ, – дейди маҳалла раиси Б.Бегайдарова. – Собир ака турмуш ўртоғи билан ҳалол меҳнати туфайли 3 ўғил ва 1 қизни вояга етказяпти. Икки ўғли, келини олий ўқув юрти талабаси. Ҳовлисининг 14 сотихи томорқа бўлиб, унинг бир қисмида иссиқхона барпо этилган. Оиланинг барча аъзолари бу ерда бирдек меҳнат қилади. Улар булғор қалампири, бодринг экиб, ҳосилни саранжомлаб олиб, энди навбат помидорга.

– Билганга томорқа кони фойда экан, – дейди Собир ака. – Ерга меҳр бериб, ишлов берилса, дастурхон тўкин, рўзғор обод бўлади. Катта рўзғорни бемалол тебратади. Оиламизнинг 7 нафар аъзоси меҳнат билан банд. Шунинг орқасидан тўйлар қиляпмиз, фарзандларимизни ўқитяпмиз, бир ўғлимизга уй қуряпмиз, қўйингки, қанча харажат бўлса, ҳаммасини қоплайди. Йиллик даромадимиз чакки эмас, 35-40 миллион сўмгача боради. Агар томорқа бўлмаганида, шунча пулни қаердан топардик?

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар