Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мўйноқлик ёшлар оғир чўл шароитида ҳам иссиқхонадан даромад олмоқда

Бошида кўпчилик ишонмади. Ахир Мўйноқнинг ёзда олов пуркайдиган жазирамаси-ю қишда бадан-баданингни сирқиратадиган изғирини, Оролдан мерос шўрхок тупроғида замонавий иссиқхона барпо қилиб, ҳосил олиш қай бир маънода эртакка ўхшаб кетади.

Аммо бугунги ислоҳотлар амалий ишларга, ҳаётий натижаларга асослангани боис ҳам мўйноқлик ёшлар саҳрода ишлаб, даромад топишни уддалашди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхоналари, секторлар раҳбарлари кўзи ёниб турган бу йигит-қизларнинг эзгу орзуларига камарбаста бўлмоқда. Ёшларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг ёрқин ҳаётий ифодаси – беш ой нари-берисида Қипчоқдарё овулида қурилган 1 гектардан зиёд иссиқхонада бугун етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари овозаси эса бутун Оролбўйи бўйлаб таралмоқда. Шу боис саҳро қўйнидаги бу иссиқхонани ўз кўзи билан кўриш учун атай Мўйноққа келадиган ёшлар сафи кенгаймоқда.

 

photo_2020-06-13_00-57-43.jpg


Бу гал тажриба алмашиш учун Нукус шаҳридан келган ёшлар Мўйноқдаги тенгдошларининг чўл ичидаги шу иссиқхонадан йигирма кунда 36 тонна бодринг узиб, сотишга эришганини эшитиб, икки карра ҳайратланишди. Демак, ишласа, изланса, уддалаш мумкин экан. Ҳадемай улар помидор сотишни бошлашади. Бир бўлак майдонда ҳавасга экилган булғор қалампири-ю бақлажон ҳам униб, ҳосил берди.

Яна бир ибратли жиҳат – Мўйноқ ёшлари ўз қўллари билан етиштирган сабзавот маҳсулотлари билан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатига ҳам ҳисса қўшишга улгуришди. Куни кеча Мўйноқнинг Таллиўзак, Дўстлик, Мадели, Қозоқдарё, Учсой каби 11 та овулидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 дан ортиқ оилага етказиб берилган навбатдаги эзгулик карвонида 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қаторига Қипчоқдарё овулидаги иссиқхонадан янги узилган сабзавотлар ҳам қўшилди.

 

photo_2020-06-13_00-58-00.jpg


Албатта, булар – мўйноқлик ёшларни доимий ишли ва тадбиркор қилиш йўлидаги илк қадамлар. Ҳали олдинда бажариладиган вазифалар кўп. Ёшлар билан навбатдаги мулоқотда ҳам неча йилдан бери ўз деҳқонини кутиб ётган Мўйноқ тупроғидан, ерости сувларидан унумли фойдаланиб, янги-янги далалар, ихчам иссиқхоналар барпо қилишга келишиб олинди. 

 

Эрта-индин Қипчоқдарё овулидаги 10 та ёш оиланинг ҳовлисида ёки ҳовли этагидаги бўш майдонларда ҳар бири 10 сотихли 10 та замонавий иссиқхона қурилиши учун грант маблағи ажратиладиган бўлди. Илк ҳисоб-китобларга кўра, 10 сотихли иссиқхонадан ойига камида 8-10 миллион сўм даромад топиш мумкин.

 

photo_2020-06-13_00-58-08.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар