Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сенатор қишлоқ аҳолиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллахонов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси биринчи ўринбосари И.Қўчқорова ҳамроҳлигида аҳолининг бугунги турмуш тарзи, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари, мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Наманган вилоятининг энг чекка қишлоғи – Чодакда бўлди.

Чодак Поп тумани марказидан 50 километр масофада, тоғлар орасида жойлашган қишлоқ. Сенатор ушбу ҳудудда туманнинг 4-сектор масъуллари томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Қишлоқда тўрт юздан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож оила мавжуд бўлиб, уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида иш билан таъминлаш, оилавий даромадини ошириш чоралари кўриб борилмоқда. Жумладан, Ўрта Хонобод маҳалласи ҳудудида фойдаланилмай турган ер майдонида 100 та бир сотихли иссиқхона ташкил қилиниб, ишсиз оилаларга тақсимлаб берилди ва кооперацияга бирлаштирилди.

Бундан ташқари, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Манзилли рўйхат асосида тузилган «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд хонадонлар ҳолидан хабар олинди.

Ўрганиш якуни бўйича мулоқотда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан сектор масъуллари, маҳалла фаоллари билан бамаслаҳат чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар