2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бир жуфт қаро кўзингиз эмас, қалб кўзингиз сўқир бўлса ёмон!

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, бу борада ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Томорқачиликни ривожлантириш бугунги пандемия шароити ва у сабаб юзага келаётган глобал иқтисодий инқироз ҳолатида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг асосий йўлларидан бири бўлиб турибди.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан юртимиздаги барча маҳаллаларда одамларнинг турмуш шароити, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиши баробарида томорқадан самарали фойдаланиш, бу борада омилкор деҳқонларнинг илғор тажрибалари тарғиб қилинмоқда. Эътиборли жиҳати, ўрганишлар таҳлили меҳнаткаш, томорқасининг ҳар қарич еридан унумли фойдаланиб, юқори даромад топаётган оилалар кўплигини кўрсатмоқда.

 

Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи Хасанжон Ойхўжаевлар оиласи ана шундай меҳнатсевар, омилкор оилалардан биридир. Хасанжон 1-гуруҳ ногирони. Кўзлари ёруғ дунёни у қадар яхши кўрмасада, ҳалол меҳнати, матонати билан бор имкониятлардан оқилона фойдаланиб келаётган шижоатли ёшлардан. Ушбу хонадонга кириб борган ҳар бир инсон бу йигитдаги меҳнатга чанқоқлик, келажакка ишонч ҳамда бугунги кунига шукроналик ҳиссини туяди.

 

Хасанжон Ойхўжаев бугунги кунда 3,5 сотихли томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, бир йилда 3 маротаба ҳосил олмоқда.

 

– Иссиқхонамизда помидор, бодринг, тўқсонбости экинлар экиб, ўз оилам ва аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб келаяпман, – дейди Хасанжон. – Шу мўъжазгина иссиқхонадан ҳар йили яхшигина даромад оламиз. Бу йил 30 миллион сўм даромад олишни мўлжаллаб турибман.

 

Кўзлари ёруғ дунёни яхши кўра олмайдиган ушбу йигитнинг ҳаёт тарзи барчамизга ибрат бўлмоғи лозим. Зеро, сизу биз «кўзи ожиз», дегувчи шу йигитнинг қалб кўзи очиқ. Хасанжон қалб кўзи ила қилаётган ҳалол меҳнати билан айрим кўзи очиқ, боқимандалик кайфиятига берилиб, «Мен юртимга эмас, юртим менга нима берди», деб яшаётган «сўқирларга» ҳар томонлама ибрат бўла олади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар